Мураббийнинг раҳим ва мурувват сифатлари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Тарбиячини муваффақиятга элтувчи сифатлардан бири раҳим (меҳрибонлик)дир. Демак, меҳрибон отагина тарбияда ютуққа эриша олади. Меҳрибон отагина болаларига маънан ва моддиян юмшоқ, ҳалим, бағрикенг бўлади. Энди у қаттиққўл, бағритошликдан узоқ бўлади. Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «...кичикларимизга меҳр кўрсатмаган киши бизлардан эмас». Абу Довуд ва Термизий ривояти. Ал-Ақроъ ибн Ҳабис Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам набираларини Ҳасан ибн Алини ўпаётганларини кўриб: «Менинг ўнта болам бор, лекин бирортасини ўпмаганман», деди. Шунда суюкли мураббийимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Меҳр кўрсатмаган меҳр кўрмайди», дедилар. (Муттафақун алайҳ)

Демак, муваффақиятли мураббий фарзандлари юзига очиқ чеҳра ила қарайди. Уларни суйиб эркалайди. Чунки  ўта қўпол, қўрс, зулмкор инсон атрофидагиларни безитиб қўяди. Тарбияловчи аксинча бўлиши лозим. Болага тоқати етадиган вазифа бериш ҳам раҳим сифатидандир. Беришга қодир бўлиш ҳам мураббийни муваффақиятга сазовор қилади. Муваффақиятли мураббий учун маънавий қудрат муҳаббат, яхши гап, яхши суҳбат ва ўз вақтида болалар билан вақтни мароқли ўтказиш ва ҳоказолардадир. Моддий қудрат еб-ичиш, кийим-кечак, ўйинчоқ, маркаблар ва ҳоказоларни олиб беришга қодирликда бўлади. Шу даражага етадики, ўзи еб-ичмаса ҳам, кийим киймаса ҳам, болаларига еб-ичиради, кийим кийдиради. Бу эса ўз навбатида ота-онанинг бериш бурчини аъло даражада бажараётганидан далолат беради. Баъзан шундай ота-оналар учрайдики, ўзларига бино қўйганларидан ёки дангасаликларидан болаларига на маънавий ва на моддий ёрдам берадилар. Бошқалари эса болаларига ҳикоялар айтиб бериш ёки улар билан ўйнаш у ёқда турсин, оддий гаплашишга ҳам оғринадилар. Эй ота-оналар, ёдингизда тутинглар! Сизлар тижоратда ёки бирон-бир қурилиш ишида сармоя тикиб, кўпроқ фойда олиш мақсадида елиб югурасизлар. Ваҳоланки, болангизни ҳаётга келтирдингиз (худди компания ёки тижоратни бошладингиз). Озгина вақтингиз, сармоянгизни уларнинг тарбиясига сарфланг. Чунки бола тарбияси дунёю охиратда, албатта, ўз самарасини беради. Демак, энг яхши, ҳақиқий инвестиция бола тарбиясида бўлади. Азизим, бола тарбиясига ажратилган вақт ― энг афзал вақт. Муҳими, ажратилган сармоянгиздан фарзандларингизнинг гўзал тарбиясида фойдалансангиз, вояга етганида ва ундан кейинги жуда кўп вақтларингизда ёнга қолади. Тарбия фанини пухта ўрганишга кетган арзимас вақт амалда қўллашда жуда қулайликлар яратиб беради. Жуда кўп ота-оналарни кўрдик, болаларига ёшлигида маънавий озуқа бермасдан, едирсам-ичирсам бўлди, деб ўйлайди. Катта бўлганларида ахлоқ-одобларини тўғрилашда миллионлаб молларини сарфлайдилар. Балки болалар оталарининг бутун мол-мулкларини кулга айлантирадилар. Бу ҳам етмаганидек, оталар энди бу катта бўйдоқни тарбиясида ойларни, керак бўлса, йилларни сарфлайдилар. Болалар ота-оналарини катта бўлганларида қийин ҳолатга солишлари уларнинг ўз вақтида Аллоҳ буюрган фарзанд олдидаги бурчини адо қилмаганликларидандир. Бошқача қилиб айтганда, бу масъулиятдан қочиб қутулиб бўлмайди. Қанча эрта бажарилса, самараси шунча фойдали бўлади, иншааллоҳ.

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvgiO2CrPOAzAembed

15:11 / 30.11.2016 6049
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ оналари ҳақида шундай деганларquotОнам менга Қуръонни ўн ёшимда давоми...

21:50 / 31.05.2023 2135
Бугун 4 май 2019 йил санасида Халқаро Ислом академиясида талабалар ўртасида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф давоми...

17:29 / 04.05.2019 2153
                                                                 «Жаннат райҳонлари»га озор берманг    давоми...

15:43 / 14.03.2017 4209