Тарбия – илм ва фандир
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тарбия – илм ва фандир

Тарбия илм ва фандир. У шундай илм, шундай фанки, унинг услубларини, қоидаларини эътибор ва аҳамият билан пухта ўзлаштиришимиз лозим. Бу илмни ўрганишдан мақсадимиз, ҳаёти дунёмизда уни ўз ўрнига қўйиш, келажак авлодларимиз руҳиятида томирларида оқаётган қон каби аҳамият касб этишига хизмат қилишига эришишдир.

Бу ишни, аввало, ўзимиздан – уйимиздан бошлашимиз лозим. Бунинг учун, аввало, ота-боболаримиздан бизга мерос бўлиб қолган қадимий китобларимизга мурожаат қиламиз. Уларда келган бебаҳо ўгитлар асосида йўқолиб бораётган юксак одоб, гўзал ахлоқ ва одатларимизни ва ҳозирги кунимиздаги янгича тарбия услубларини йўлга қўямиз.

Тарбия фани ўзига хос илмни, маҳорат ва иқтидорни талаб этади. Чизган чизиғи ёки бўш қолдирган жойи ўзига хос бир манзарани ифода этган таниқли, буюк бир рассом каби мен ҳам сенинг моҳир тарбиячи бўлишингни хоҳладим. Зеро, рассом ана шу расмнинг бир бурчагига кичкина ҳарфлар билан ёзиб қўйган ўз исми ва имзоси билан дунёда абадий қолишга эришади.

Тарбияловчи – моҳир рассом кабидир

Тарбияловчи – моҳир рассом кабидир. Эй мураббий! Сен ана шу моҳир рассом каби бўлгин. Тарбияни тўғри олиб бориш билан фарзандингнинг гўзаллигини, иқтидорини очишда моҳир бўлгин. Шундай тасаввур қил: сенинг олдингда худди рассомники каби оппоқ варақ бор. Ўша оппоқ варақ фарзандингнинг гўзал нафси ва ақлидир. Сен ўша вараққа ўзингнинг моҳирлигинг билан ҳис-туйғуларингни чизиб, нақш қилиб қолдирасан. Сенинг қаламинг, танлаган рангинг, тарбиядаги услубинг сенинг ўзингга хос санъатингдир. Гўзал расмда рассомнинг исми абадий қолганидек, сенинг гўзал тарбиянг билан фарзандинг сенинг исмингни абадийлаштиради. Ҳар доим ёдингда тутгинки, сендан қолаётган нарса яхши бўладими ёки йўқми – бу сенга боғлиқдир. Сендан қолган нарса сенинг санъат асарингдир, сен чизган суратдир. Берган гўзал тарбиянг –шарафингдир. Демак, яхшиликни ҳам, ёмонликни ҳам сен яратасан. Қаламинг ўз қўлингдадир.

(давоми бор)

Мавзуга оид мақолалар
 «Аркон» кўплик сийғасидаги сўз бўлиб, унинг бирлиги рукндир. «Рукн» луғатда бурчак маъносини англатади. давоми...

13:54 / 11.10.2016 6575
давоми Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

21:00 / 12.12.2019 2697
Қаноатни қушлардан ўрган, банда, Кунлик ризқига шукр килади, Сайраб, зикрни қилмайди канда, Ношукр одамсан, давоми...

21:00 / 11.10.2019 2447
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Қалам билан илм ўргатган, инсонга билмаган нарсасини ўргатган Аллоҳ субҳанаҳу давоми...

20:03 / 26.01.2017 4209