Грузияда «Мусулмон аёллар жамияти» ташкил этилди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Грузия Мусулмонлар идораси қошида «Мусулмон аёллар жамияти» ташкил этилди, деб хабар қилади Кавказ онлайн. Грузия Мусулмонлар идораси раиси ҳожи Рамин Игидовнинг айтишича, «Мусулмон аёллар жамияти» мамлакатдаги турли аёллар ташкилотлари ва  Грузия Мусулмонлар идораси ўртасидаги амалий ишларни йўлга қўйишга ёрдам беради.

Мамлакатдаги аёллар ташкилотлари ижтимоий, маданий, диний соҳаларда иш юритиб, турли тадбирлар ўтказиб туради. Шунингдек, «Мусулмон аёллар жамияти» оила ва аёлларга хос масалаларда ҳам иш олиб боради. Бу масалаларга эса тарбиявий ҳамда диний нуқтаи назардан ёндашилади. Жамиятга диний илми бўлган 15 та аёл аъзо бўлган.

 Интернет материалларидан олинди.

Мавзуга оид мақолалар
Тиллонинг нисоби йигирма мисқол, кумушники икки юз дирҳам. Дирҳамларнинг ҳар ўнтаси етти мисқол. Ишланган давоми...

22:03 / 07.03.2017 5458
Абу Аюб Ансорий розияллоҳу анҳу бир куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бир даврада ўтириб давоми...

19:23 / 01.12.2016 3321
embedhttpswww.youtube.comwatchvJf6elKI04Akembed

18:09 / 16.10.2017 4033
 Москвада бўлиб ўтган «Муслиманинг жамиятдаги ижтимоий ўрни» мавзусига бағишланган муслима аёллар давоми...

16:53 / 28.07.2018 3935