Ширин сомсачалар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Керакли маҳсулотлар: 250 г маргарин, 250 г шакар, 3-3,5 пиёла ун, 150 г сметана ёки қатиқ, ош содаси.

Тайёрланиши: маргарин, ун,  200 г шакар ва сметанини аралаштириб, юмшоқ хамир қилинади.Бир соатга совутгичга қўйилади. Сўнгра хамирдан майда зувалачалар қилинади.

Хамирни очиб ичига қоқи, джем, ёнғоқ ёки творог солинади. Хамир ярим ой шаклида тугилади. Шакарга ботириб, духовка патнисига терилади. Усти санчқи билан тешиб чиқилади.120 °С да 20-25 минут давомида пиширилади.

Ёқимли иштаҳа!

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvNgri9IhOCEMfeatureyoutu.beembed

23:05 / 26.12.2017 4220
Отаоналар, педагоглар ва ёши улуғлар, илтимос, тарбия усулида жахл билан қулоқни бураш ва тортиш қулоқ давоми...

21:50 / 25.08.2023 4329
Масаллиқ хамири учун 500 гр оқ ун, 50 гр эритилган қўй ёғи сариёғ, 0,75 стакан сув , бир чой қошиғида туз қиймаси давоми...

13:11 / 29.11.2016 7503
Муқаддас Ислом дини манбаларида илм, уламолар ва толибларнинг фазли ҳақида ниҳоятда кўп ва хўп маълумотлар давоми...

05:11 / 01.10.2023 4284