Уйга кирганда ва чиққанда ўқиладиган дуо
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ота:« Фарзандларим, бугунги дарсимизни Аллоҳга ҳамд ва Расулуллоҳга салавоту салом айтиш билан бошлайман».

Она, Холид ва Фотима:« У кишига салавоту саломлар бўлсин».

 Ота: «Дарсни бошлайман ва дейманки, улуғ, буюк Аллоҳ яратгувчимиздир, бизга ризқ берувчидир. Биз унга ибодат қиламиз, ҳар бир ишимизда Унга суянамиз, У улуғ Зотни ягона илоҳлигини эътироф этамиз. Унга бошқани шерик қилмаймиз ва қаерда бўлсак ҳам У биз билан биргадир». Фотима: «Биз билан биргадирнинг маъноси нима отажон? У Зот ҳозир биз билан ўтирибдими?» Ота: «Йўқ, йўқ, Фотима! Буюк ва улуғ Аллоҳ эшитиши ва кўриши ила биз билан бирга, яъни бизни ҳар қандай вақтда ва ҳар қандай жойда эшитади ва кўради». Холид:«Отажон, бугун Аллоҳнинг гўзал исмларидан қайсиларини ёдлаймиз?»

Ота:« Бугун Аллоҳнинг гўзал исмларидан мана буларни ёдлаймиз: Ғоффар (ўта кечиримли Зот)

Қаҳҳор (барчани ўз қудрати ила ўзига бўйсиндирувчи Зот)

Ваҳҳаб (кўплаб неъматларни беҳисоб берувчи Зот)

Раззоқ (кўплаб ризқ берувчи Зот, ундан бошқа ризқ берувчи йўқ)

Фаттоҳ (очувчи, раҳмат хазинасини бандаларига очувчи)

Алим (ҳар бир нарсани билувчи, билмайдиган нарсаси йўқ)».

Фотима:« Бугун ҳадиси шарифлардан қайси бирини ўрганамиз?» Ота: «Адий ибн Ҳотим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дўзахнинг оловидан бир хурмонинг ярми билан бўлса ҳам, сақланинглар, ким шуни ҳам топа олмаса, гўзал сўз билан». (Имом Бухорий ривояти) Бу ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни камбағал ва мискинларга садақа беришга буюрмоқдалар. Озгинадан ҳам, озгина бўлса ҳам, яримта хурмо бўлса ҳам... ким дўзахга кирмасликни хоҳласа, ўз мулкидан камбағалларга садақа қилсин, мулки оз бўлса ҳам. Мусулмон одам садақа қилишга ҳеч нарса топа олмаса, у ҳам камбағал бўлса, гўзал, чиройли сўзини садақа қилсин ва ўзини шу амал билан дўзахдан узоқлаштирсин. Бугун дарсимизда, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйга кираётганда ва чиқаётганда қандай дуо ўқиганларини ўрганишимиз қолди». Холид:« Аллоҳ сизни яхшилик ила мукофотласин, отажон! Уйимиздан чиқаётганингизда бир нарсаларни ўқиётганингизни эшитардим. Шу ҳақда сиздан сўрамоқчи эдим». Ота: «Яхши, Холид. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйдан чиқаётганимизда: «Бисмиллаҳи, таваккалту ъалаллоҳи ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ» (Аллоҳнинг исми ила, Аллоҳга таваккул қилдим. Аллоҳдан бошқа куч ҳам, қувват ҳам йўқ) дейишни ва уйга кираётганимизда уйдагиларга «Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳ» дейишни ўргатганлар.(Абу Довуд ривояти) Энди эса суюклиларим, бугунги дарсимиз тугади. Фотима нима дейишимиз керак?» Фотима:« Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ашҳаду аллаа илааҳа иллаа анта астағфирука ва атуубу илайк». Ота:« Яхши, Фотима! Икковингизга Аллоҳнинг баракаси бўлсин, фарзандларим».

Мавзуга оид мақолалар
Ҳар бир нарсанинг рукни бўлганидек Қуръон ўқишни ҳам рукнлари бор ва улар учтадир. Санаднинг тўғри давоми...

11:21 / 26.10.2016 5240
Савол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қайси фаслда туғилганлар.            Жавоб Расулуллоҳ давоми...

12:09 / 27.11.2017 4352
Балки, асқотар... Ҳажм ўлчовлари 1 стакан 240 мл 34 стакан 180 мл 23 стакан 160 мл 12 стакан 120 мл 13 стакан 80 давоми...

20:17 / 26.01.2017 4328
Муҳаммад Аҳмад 20 йил олдин  Сомалидан АҚШ га кўчиб ўтган. Ҳозирда ёқилғи қуйиш шаҳобчасидаги доимий ишидан давоми...

12:04 / 04.03.2017 9762