Таҳажжудга туришга ёрдам берадиган ва руҳлантирадиган 100 дан ортиқ насиҳат (давоми)
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
- Тунда қоим бўлиш қиёмат кунидаги узоқ туришни енгиллаштиради.
- Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларнинг таҳажжуд ўқишларини назорат қилганлар.
43 Салафлар таҳажжудни ўтказиб юборсалар йиғлардилар ва ҳасрат чекардилар.
- Тунда қоим бўлиш ёмонликларни тафаккур қилишнинг сабабчисидир
- Ҳалолни ейишга ҳирс қилиш
- Тунда қоим бўлишда бир-бирларимизга маслаҳатлар қилиш
- Салафлар тунда қоим бўлишда бир-бирлари билан қандай маслаҳатлашганларини билиш
- Тунда қоим бўлиш мўмин учун ҳақиқий шараф эканини билиш
- Тунда қоим бўлишда уламоларнинг ижтиҳодини билиш
- Нафсни юксак ғайратга ва улуғ сифатларга тааллуқли қилиб тарбиялаш
- Таҳажжудга туриш Аллоҳ таоло билан боғланиш воситасилигини билиш
- Тунги намоз бахтли ҳаётга ва жаннатга чақиради
- Таҳажжудга турганда юзга сув сепиш
- Тунда қоим бўлиш ҳаёт хотимасининг яхши бўлиши сабабидир
- Салафлар ота-оналарига ва аёлларига таҳажжудга туришни мажлисларда маърузалар қилишган
- Тунда қоим бўлиш вақтини камайтирганда нафсни айблаш
- Таҳажжуд дўзах ва унинг азобидан қутулишга сабаб бўлади
- Тунда қоим бўлиш дуолар ижобат бўлишининг сабабчисидир
- Таҳажжудга турганда тишларни тозалаш
- Таҳажжудга узлуксиз туриш гуноҳларни тарк қилишга сабаб бўлади
- Таҳажжудни тарк қилганда нафсни иқоб қилиш
- Тунда қоим бўлиш тўғри йўлда собит қолишнинг сабабчисидир
- Таҳажжудга туриш учун дунё ишларида парҳезкор бўлиш
- Баъзан жамоат бўлиб таҳажжуд ўқиш
- Таҳажжуд ўқиш Аллоҳнинг муҳаббатига сазовор бўлишнинг сабабчисидир
- Таҳажжудга туриш учун бекорчи сўзлардан ва кўп кулишдан четда бўлиш
- Тунда қоим бўлиш юзни чиройли бўлишига ва ундан нур таралишига сабаб бўлади
- Ким ўлимни кўп эсласа, ортиқча амаллардан ва ортиқча бойликни камайтиради
- Таҳажжудга туриш ортиқча сарфлар, камбағаллик ва кеккайиб кетишга қарши туришга ёрдам беради.
- Аҳли аёлини таҳажжудга уйғотиш
- Таҳажжуд ўз соҳибини қиёмат куни шафоат қилади
- Салафлар тунда қоим бўлишдан руҳан роҳатланишарди ва у ўтиб кетса, қайғуришарди
- Нафсни ибодатларга ошиқишга ўргатиш
- Қабр ва ундаги ҳолатлар ҳақида эслаб туриш
- Таҳажжудга туриш Аллоҳнинг раҳматига сазовор бўлишнинг сабабчисидир
- Таҳажжудга уйғотишни бирор кишига юклаш
- Салафлар кеч кирганда хурсанд бўлиб, кеч чиққанда хафа бўлишарди
- Таҳажжудга туришда бардавом бўлиш
- Қиёмат ва ундаги ҳолатларга ҳозирлик кўриш
- Таҳажжудни бошлаганда икки енгил ракъатлардан бошлаш Боши қуйидаги ҳаволада: http://muslimaat.uz/tahajjud/ давоми бор... Араб тилидан Назокат таржимаси