Британиянинг Channel – 4 телеканали Рамазон ойида азонларни трансляция қилади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Британиянинг Channel – 4 телеканали мусулмонлар учун муқаддас бўлган Рамазон ойида Бомдод намози азонини трансляция қилмоқчи деб ёзади The Guardian. Уч дақиқа давом этадиган азон трансляцияси 9 июлдан бошлаб, ҳар куни соат 3:00да бошланади. Бундан ташқари, Channel – 4 рамазоннинг илк кунида кун давомида ўз намойишларини 4 маротаба узади ва бу вақтда 20 сония давом этадиган роликларни тақдим этади. Роликлар намоз вақти яқинлашаётганлигини эслатади. Қолган кунларда бомдоддан бошқа намозларнинг азони фақат телеканал сайтида намойиш этилади. Эрталабки азон трансляциясидан аввал ҳар куни «Рамазон ҳақида ўйлар» қисқа метражли фильм намойиши мўлжалланган. Телеканал вакили Ральф Лининг айтишича, Channel – 4   диний озчиликка кўрсатилаётган бу эътибори учун танқидларга учраши аниқ. Британия мусулмонлар кенгаши Channel – 4 нинг қарорини қўллаб-қувватламоқда!
Мавзуга оид мақолалар
Арабларда ва иссиқ ўлкада яшовчи баъзи халқларда аёлларни ҳам хатна қилиш одати бор. Али ибн Ғуробнинг давоми...

11:54 / 25.11.2016 9432
Бугун биз 15 аср аввал Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг табобат борасида айтиб ўтган тавсиялари давоми...

14:21 / 24.11.2016 5781
3 апрель куни Куала Лумпурда очилиши режалаштирилган Малайзия Халқаро Ҳалол Кўргазмаси Malaysia International Halal давоми...

13:58 / 19.03.2019 4097
embedhttpswww.youtube.comwatchv7CDx0bsOzMfeatureyoutu.beembed

01:03 / 10.09.2015 10321