Ҳайвонот маҳсулотларидан закот олинадими?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳозирги кунимизда сут ва сут маҳсулотларидан  олинган фойда орқали мол боқаётганлардан кўпроқ бой бўлаётганлар оз эмас. Яйловда мол боқиб бой бўлишдан кўра, бир қанча молни қамаб боқиб, унинг сутидан ва сут маҳсулотларидан бойлик орттираётган кишилар, ширкатлар кўп. Яйловда мол боқаётганларга закот бериш фарз. Молни қамаб боққанлар яйловда боқмагани учун молдан закот бермаслиги аниқ. Энди ундан чиқаётган маҳсулотлардан ҳам бермайдими?

Шунингдек, ипак қурти боқиб, пилла сотиб катта бойлик орттириш мумкин. Бу ҳам пилла қурти, деб аталмиш ҳайвондан чиққан маҳсулот. Товуқ боқиб бой бўлаётганлар озми? Ушбу зикр қилинган ва шунга ўхшаш бошқа ҳайвон маҳсулотлари Қуръон нозил бўлган, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам яшаган жойда ва замонда бўлмаган. Шунинг учун уларнинг зикри келмаган. Зотан дунёдаги ҳамма ҳайвонлар ва зироатларни ҳисоблаб рўйхат қилиб чиқиш Қуръон ва Суннатнинг вазифаси ҳам эмас. Агар шундай бўладиган бўлса, Қуръон билан Суннат иккинчи, учинчи даражали нарсаларга тўлиб кетар эди. Мана шундоқ жойларда фиҳқ илми ва фақиҳ олимлар иш берадилар. Улар Қуръон ва Суннатдан олинган асосий қоидаларга асосланиб ва закоти олинаётган бошқа нарсаларга қиёс қилиб, ҳайвон маҳсулотларидан закот олиниши ёки олинмаслиги масаласини ҳал қиладилар. Мазкур маҳсулотларнинг мулк эканлиги, ўсиб туриши, унга маълум миқдорда эга бўлганлар бой ҳисобланиши каби омиллари ила ҳайвонот маҳсулотлари ҳам бошқа ҳайвонот ва зироат бойликларига ўхшайди. Лекин ҳайвондан чиққан маҳсулотдан закот олиш айнан қайси нарсага қиёс қилинади? - деганда, асалга , деб жавоб берилади. Юқорида «асалдан закот олинмайди», деган кишилар, асал-ҳайвондан чиққан суюқлик, у сигирдан чиққан сутга ўхшайди, сигирнинг сутидан закот олинмаганидек, асаларининг асалидан ҳам закот олинмайди, дейишган эди. Шунда «асалдан закот олинади», деган уламолар айтишадики, сигирнинг сутидан закот олинмагани унинг ўзидан закот олингани учундир. Бунда ўзидан закот олинган нарсанинг маҳсулотидан закот олинмайди, ўзидан закот олинмаган нарсанинг маҳсулотидан закот олинади, деган шариатнинг қоидаси бор. Шу қоидага биноан ердан закот олинмайди, аммо ундан чиққан маҳсулотлардан закот олинади. Яйловда боқилган сигирдан закот олингани учун унинг сутидан закот олинмайди. Демак, яйловда эмас, қўрада ем бериб боқилган сигирдан закот олинмаганидан кейин, унинг сутидан ва сут маҳсулотларидан закот олиш керак. Пилла қуртининг ўзидан закот олинмаганидан кейин унинг маҳсулоти пилладан закот олиш керак. Товуқдан закот олинмагандан кейин унинг маҳсулотларидан закот олиш керак.

Мавзуга оид мақолалар
Пойдеворга асос солиниши.Абу Зарр розияллоҳу анҳу айтади.Эй Аллоҳнинг Расули, ер юзида қайси масжид биринчи давоми...

01:01 / 25.05.2021 8946
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Азиз опасингиллар muslimaat.uz сайти қошида муборак Рамазон давоми...

07:53 / 04.05.2019 3935
Сафар ойи ҳижрийқамарий тақвим бўйича йилнинг иккинчи ойидир. Одатда, бу ой яқинлашиши билан кишилар давоми...

21:32 / 17.03.2017 8427
 Рашк   бу неъматми ёки иллат     Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Набий соллаллоҳу алайҳи давоми...

22:38 / 19.03.2017 4519