«Замонамиз Бухорийси» бу дунёни тарк этдилар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бугун интернет тармоқларида эълон қилинган ушбу воқеа бутун Ислом оламини ва мусулмонларни ларзага солди. «Замонамиз Бухорийси» номини олган фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари барчанинг қалбини ҳувиллатиб кетдилар.

Бу хабарни эшитган пайтимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида саҳобалар қай аҳволга тушганини, Ҳазрати Умарнинг қилич кўтариб «Ким Расулуллоҳ ўлди деса, ўшанинг калласини оламан» деб талвасага тушиб қолганларини ҳис қилдик.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадиси шарифларида, албатта, Аллоҳ ушбу умматга ҳар юз йилда унинг динини янгилайдиган шахсни юборади, дегандилар. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ана шундай юз йилда бир юбориладиган шахслардан бири эдилар.

Биз «muslimaat.uz» сайти учун ҳам бу мусибат улкандир. Чунки Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ўзларининг юксак эҳтиромлари ва эътиборлари билан ҳар бир қилаётган ишларимизни қўллаб-қувватлар ва доимо фаол бўлишга, ушбу йўлда ихлос билан ҳаракат қилишга, момоларимиздан мерос қолган илм олиш ва илмни тарқатиш йўлидаги ғайратга, жасоратга соҳиба бўлишимизни таъкидлар эдилар.

Биз, муслималар шундай буюк зотнинг ҳаққимизга ва иш фаолиятимиз ривожига қиладиган дуоларидан кесилганимизга маҳзунмиз.

Биз, муслималар бу улуғ зотнинг юксак эҳтиромлари ва эътиборларидан мосуво бўлганимиздан маҳзунмиз.

Биз, муслималар доимо тадбир ва байрамларимизда тўримизда ўтириб, унга файз бағишлайдиган нурли зотдан айрилганимизга маҳзунмиз.

Албатта, кўз ёш тўкади, қалб маҳзун бўлади, лекин биз Аллоҳнинг айтганига рози бўламиз.

Эй Аллоҳ, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларига буюк муҳаббати бўлган барча қалбларга Ўзинг сабри салвон бергин. Шайх ҳазратларини Ўзинг раҳматингга олгин.

Аллоҳумма ажирна фий мусийбатина вахлуфли хойром минҳа!

Muslimaat.uz

Мавзуга оид мақолалар
Борлиғимда қирқ икки ой яшаган рўё Амира жуфтим ҳалолим. 1975 йил уни йўқотиб, оғир мусибатга учраганман ва давоми...

10:13 / 24.01.2017 5069
Орамизда юзлари мунаввар, пешоналари нурли, вақтлари баракали бўлган бахтиёр инсонлар тоифаси мавжуд. Агар давоми...

13:02 / 11.10.2017 6789
Пигментли доғлар ва пигментсиз доғлар мавжуд. Пигментли доғлар туғма бўлиши мумкин, шунингдек, давоми...

13:45 / 24.11.2016 27539
.Агар дунё кўзингга тор бўлиб, машаққат ичра қоларкансан, у ҳолда истиғфорни лозим тутишинг сен учун энг давоми...

04:35 / 08.08.2020 3805