Чеченистонда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф вафотига мотам тутилди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Гудермес шаҳри марказида эрта саҳар билан барча туманларнинг маъмурият бошлиқлари йиғилишди. Ва ҳар ердан қурбонлик учун қорамоллар олиб келинишига ҳамда ўша ерда қурбонлик маросими ўтказилишига қарор қилишди. Қурбонлик қилиш шаҳарнинг энг ҳурматга сазовор оқсоқолларига ишониб топширилди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Имом Бухорий номли Ислом институтида Чеченистоннинг биринчи президенти Аҳмат ҳожи Қодировнинг муаллими бўлган. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф республикамизга, хусусан, Қодировлар оиласига тез-тез ташриф буюриб турган.

Унинг вафоти Чеченистонда чуқур таъзия билан қарши олинди. Аҳмат ҳожи Қодиров номидаги Регионал Фонд республиканинг барча туманларида у кишининг хотираси учун маросимлар ўтказишди.

Қурбонлик қилиш учун етмишта ёш буқалар ажратиб олинди. Шали шаҳридан тортиб қишлоқ туманларигача мол гўштлари хайри-садақа қилиниб аҳолига улашилди. Бунинг учун муҳтож оилалар, шунингдек, хизматда бўлганларнинг ва хизмат бурчини бажаришда ҳалок бўлганларнинг оилалари танланди.

Қурбонлик гўштидан ташқари Регионал Жамият Фонди томонидан ажратилган пуллар кам таъминланган оилаларга конвертларга солиниб тарқатилди. Шунингдек, эҳсон республиканинг бошқа шаҳарларида ҳам уюштирилди.

Xамзат Аюбов. 11.03.2015.

www.grozny.tv

Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳиймИЛМ МУБОРАК БЎЛСИНЮртимизнинг машҳур алломаси, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ давоми...

02:14 / 08.02.2022 10251
embedhttpswww.youtube.comwatchv3PSgJRGVZGAembed

14:46 / 31.01.2017 7737
Энг гўзал хулқ эгаси Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Расули Акрам алайҳиссалом ўта шижоатли, ҳам тавозели, давоми...

12:21 / 07.12.2017 4299
Ғуслнинг фарзлари 73масала Тирноқ устида хамир қотиб қолган бўлиб, унинг тагига сув етмаган бўлса, ғусл давоми...

19:00 / 25.07.2019 3459