Олимларга ўрнак бўлган, Ҳазратим!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўзни олим эмас толиб биларди, Ҳар вақт бардавом илм оларди. Илмга амални ошно қиларди, Толибларга ўрнак бўлган Ҳазратим!   Илм таратмоқнинг ҳар йўлин қўллаб, Зиё улашарди чанқоқ қалбларга. Адашган дилларни Ҳақ томон йўллаб, Рошидларга ўрнак бўлган Ҳазратим!   Китоб таълифида кўп ғайрат қилди, Тушмади қўлидан кетгунча қалам. Бизларга муборак меърос қолдирди, Олимларга ўрнак бўлган Ҳазратим!   Нақшбандга мурид, қалбида Аллоҳ, Тилида истиғфор, қўлида қалам. Уммат қайғусида чекарди алам, Орифларга ўрнак бўлган Ҳазратим!   Турфа хил фитналар урчиган замон, Тўғри йўлни бизга фарқлаб берарди. Йўллай олар эди бир маслак томон, Арбобларга ўрнак бўлган Ҳазратим!   Ярарди халқининг яхши кунига, Ваъзу насиҳат-ла тергаб қалбларни. Сийрати ҳамоҳанг эди сўзига, Воъизларга ўрнак бўлган Ҳазратим!   Бизларга эдингиз беминнат манба, Кўнгилга келганин сўрадик – билдик. Қолдирмай биримиз қилмайин канда, Масъулларга ўрнак бўлган Ҳазратим!   Таълим олган эдик сиздан буни ҳам, Сабр-ла тақдирга бош эгдик, кўндик. Устоз, рози бўлинг биздан, шуни ҳам Айта олмай қолдик сизга, Ҳазратим!  

Отабек Усмонов

Мавзуга оид мақолалар
  Қулоғига мой томизса ҳам. Сув томизиш. Бошқа жинсдаги шахсга шаҳват назари билан қараб туриб, манийси давоми...

11:54 / 27.05.2017 4472
Рамазон ойида мусулмон кишининг овқатланиш режими ва умуман яшаш тарзи ўзгаради ва унда соғлом ҳаёт тарзини давоми...

15:02 / 25.04.2021 10355
 Шаҳар кунини нишонлаш муносабати билан Челябинскнинг марказий кўчаларидан бирида «Модалар намойиши» давоми...

17:04 / 13.09.2018 4386