Совчи қўйиш ёки унаштириш
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Совчи қўйиш» дегани муайян бир аёл ёки қизга уйланиш истагини ўша одамга ёки унинг валийига билдиришдир. Бу билдириш уйланмоқчи кишининг ўзи ёки вакили томонидан бўлиши мумкин.

Агар совчи қўйилган аёл ёки унинг валийи томонидан мазкур совчиликка розилик жавоби берилса, унашилган бўлади.

Унаштирилиш икки томондан оила қуриш учун берилган ваъдадир. Бу уйланиш эру хотин бўлиш эмас. Шунинг учун унаштирилган икки киши бир-бирига ажнабий, бегона ҳолида турадилар. Улар унаштириб қўйилдик, деб хилватда ёлғиз қолишлари, бир-бирлари билан эру хотиндек муомалада бўлишлари мутлақо мумкин эмас. Фақат никоҳ ақдидан кейингина эру хотин бўладилар.

Унаштирилгандан кейин тўй қилиб, оила қуриш энг марғуб ишдир.

Унаштирилгандан кейин ажрашиш яхши эмас. Лекин узрли сабабларга кўра ажраса, жоиз.

Унаштирилиш фақат ваъдадан иборат бўлгани учун ундан кейин ажрашиш оқибатида ҳеч қандай мажбуриятлар собит бўлмайди.

Агар бу орада ҳадя олди-бердиси бўлса, айниган томон зарарига бўлади. Мисол учун, эркак айниган бўлса, берганини қайтариб олишга ҳақи бўлмайди. Агар аёл киши айниган бўлса, ҳадяни қайтариб бергани яхши.

Мавзуга оид мақолалар
Саломатлик дарсларини сиз, азизларга сайтимиз орқали бериб боришни маъкул кўрдик. Агар сиз давомли равишда давоми...

18:32 / 25.12.2016 8287
Китоб ўқиш зеҳнни очади, ибораларни ифодали ўқиш ва ваъзнасиҳатлар қилишга йўл бошлайди, одамни ҳикмат сари давоми...

22:10 / 07.12.2023 2045
Мегаполиснинг энг оммавий кўча шоуларининг ташкилотчилари сайтининг хабар беришича, «Ҳелловин»ни байрам давоми...

19:31 / 02.12.2016 3359
Аллоҳ таоло «Намозларни, ўрта намозни муҳофаза қилинг ва Аллоҳга тоат ила қоим бўлинг», деган Бақара 238. Шарҳ давоми...

15:43 / 08.11.2016 4393