Кимнинг отаси зўр?!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Асри саодатда яшаб ўзлари Иймон лаззати-ла давр сурдилар. Саҳобалар жами йиғилиб бир кун Оталар шаънидан суҳбат қурдилар.   «Менинг бобом фалон қабиладандир, Фалончи қавмининг боши эдилар». «Менинг отам эса бадавлат инсон Қавмнинг саййиди, тожи эрурлар!»   Суҳбат давом этди ҳали анча пайт Саҳобалар қизғин баҳслашар эди. Кимнинг аждодийкин ҳаммадан буюк Кимники йўқлигин аниқлашарди.   Бир четда мунғайиб ўтирар Билол Бўлса қул эди-да унинг отаси. Бобоси ҳам ҳабаш, мақтана олмас Тирналиб кетганди юрак яраси.   Ҳамма бир-бир сўзлаб, юзланди унга, Қани, у нени ҳам дея оларкин? Аллоҳ унга берган илҳомни асли Қайси инсон қалбдан сеза оларкин?   «Сизни билмадим-у, ким қай авлоддан, Ягона ҳақиқат бордир  мен билган, Аллоҳ изни билан катта бобомга Ҳатто фаришталар саждалар қилган»   Шу пайт тил тишлади гапга чечанлар, Натижани бундай кутишмаганди. Одам фарзандидир барча инсонлар, Аниқ, улар бу баҳсда ютишмаганди.  

Умму Муҳаммад Билол

Мавзуга оид мақолалар
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ўтириб давоми...

19:16 / 01.12.2016 3110
Аллоҳ таолонинг улуғ неъматлари ҳар он инсонларга бериб турилади. У неъматлар шунчалик кўпки, уларни санаб давоми...

14:43 / 27.12.2016 3914
gallery linkfile ids5802,5803,5804,5805,5806,5807,5808,5809,5829 Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад давоми...

09:17 / 03.02.2017 14014