Қирғизистонда мусулмонлар учун «Umma» номли янги журнал чиқди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қирғизистонда мусулмонларлар учун «Umma» номли  журналнинг биринчи нашри чоп этилди. Мамлакатдаги биринчи  Ислом мавзусига оид рус тилидаги бу нашр кварталда бир марта чиқади. Журналдан мақсад –  миллати, ёши ва жинсидан қатъи назар, барча мусулмонларни бир умматга бирлаштиришдир.

Журналда  геосиёсат, маданият, фан, спорт, саломатлик, оила ҳамда фарзанд тарбияси  мавзуларига Ислом назари орқали фикр билдирилади. Дин тарихи, тараққиёти каби билим оширишга доир мақолалардан ташқари, турли давлатлардаги бугунги кун мусулмонларининг  ҳаёт тарзларини ёритиб бориш ҳам режалаштирилган.

 Ўқувчилар Қирғизистондаги мусулмонларнинг спорт, фан, маданият соҳаларида эришаётган ютуқларидан хабар берувчи реал воқеалар билан танишишлари мумкин бўлади. Алоҳида рукн эса  Ислом дини ҳақидаги  ҳар хил афсона ва стереотипларни синдиришга, ёш ўқувчиларнинг дунёқараши ҳамда турли соҳалардаги  билимларини оширишга бағишланади.  

 «Биз журналимиз орқали  Ислом дини фақатгина диний  расм-русумларни бажариш билан чекланиб қолиш эмаслигини кўрсатишдир. Бу дин – кўп қиррали ва бағрикенглилик  диний, ақлий ва маданий қадриятларнинг  ўзаро ҳурмати асосида қурилган  эканини кўрсатиш», – деб таъкидлайди журналнинг бош муҳаррири  Элиана-Марям Саттарова.

 Журналнинг диний муҳаррири Қодир Маликовнинг айтишича, мусулмонлар, миллатидан қатъи назар, бир умматга бирлашишлари, балки бошқа дин конфессияларини ҳам ҳурмат килишлари лозимдир. «Қирғизистондаги Ислом ва православлар динларининг  дўстона муносабатлари бунинг  яққол намунаси бўлиши мумкин», – дейди у.

 «Ислам и семья» сайтидан олинди

Мавзуга оид мақолалар
Маълумки, қўшниларга яхшилик қилиш жамиятдаги инсоний алоқаларни мустаҳкамлашга, жамиятни кучли, қудратли давоми...

06:46 / 29.12.2016 4682
Хотира фақат инсониятга берилган улуғ бир туйғу. Инсон ўтган яқинларини вақтивақти билан хотирлаб, давоми...

11:30 / 08.04.2019 6518
Сулаймон ибн Сурд розияллоҳу анҳудан ривоят ҳилинади «Икки киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг давоми...

19:03 / 12.11.2016 5198
Рамазон ойи Қуръон ойидир. Рамазон ойини интиқлик билан кутган мусулмонлар бу ойда Қуръонни кўпроқ қироат давоми...

06:12 / 11.02.2017 4334