Яқинда таниган эдим
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

     Шайх ҳазратларини таниганимга ҳали кўп бўлмаганди. Ҳазратни илк бор «Иймон» китоби орқали таниганман. Бундан бир неча йил аввал онам мени мадрасага олиб бордилар. Устозим билан танишар эканман, менинг кўлимга тутқазган илк  китоби «Иймон» номли китоб бўлди. Мен ўшанда Ҳазратни бир муаллиф сифатида таниган эдим. Сабаби – у пайтлар интернет тармоқлари ҳақида маълумотга эга эмасдим. Оилавий шароитимизга кўра, ўтган йили Россия давлатига сафар қилдим ва ўша ерда интернет тармоқларидан фойдалана бошладим. Илмни давом эттиришнинг биргина йўли ҳам шу эди. Менга китоб муаллифи ўлароқ таниш бўлган инсонни энди экран орқали кўриш насиб этганди. Аввалига Ҳазратга дилимдаги саволларимни йўлламоқчи бўлдим. Аммо савол бериш шартига кўра излаш хизматини ишлатиб, савол‑жавоблар орасидан саволимга жавоб топар эканман, шу қадар суюниб кетдимки, худди Ҳазрат бу жавобни мен учун ёзгандай эди. Ҳазратга тобора боғланиб борардим. Ниятларим кўп эди. Ҳазратни кўриш, дуоларини олиш ва рухсат берсалар, шогирдлари бўлишни орзу қилгандим. На илож, насиб бўлмади. Роббимдан тилагим шуки, энди мени Ҳазратимнинг оиласи ёки шогирдлари билан, хеч бўлмаса, у кишининг суҳбатида бўлган инсонлар билан учраштирсин. Бу ёзганларим эса мен каби Ҳазратни кўришга ошиққанлар номидан бир нома бўлса, ажаб эмас.  Аллоҳ у кишини Ўз раҳматига олсин! Аллох учун суйганим – Сизсиз, Азиз Устоз!          БУГУН ДИЛЛАР ЮМ‑ЮМ ЙИҒЛАДИ   Бугун диллар юм‑юм йиғлади, Хасрат ичра қолди‑ку кўнглим. Менга дийдор насиб этмади, Фироқ ўти ёндирар қалбим.   Расул суйган уммат эдингиз, Аллоҳ бизга берган зўр ҳиммат. Сиз миллатга неъмат эдингиз, Исломга кўп қилдингиз хизмат.   Сиз эдингиз умматнинг тоғи, Не тоғки, энг улкан қалқони, Бу тоғ бирдан йўқолган чоғи Миллат синди, кетди дармони.   Сизни кўриш орзуйим эди, Юзингизга термулсам бир дам. Суҳбатингиз мақсудим эди, Дуойингиз олсам кўзда нам.   Бу эмасди бир менга орзу, Истар эди минглаган инсон, Келмас бугун кўзларга уйқу, Қандай кетар энди бу армон?   Сиз – Роббимнинг суйган бандаси, Ризолигин кўзлаган умр, Сиз – Исломнинг бир сарчашмаси, Фақат ундан сўзлаган умр.   Кўролмадим бир бора Сизни, Қиёматга қолди бу дийдор, Тушларимда кутаман Сизни, Ё Раб, тонгла насиб эт дийдор!    

Луқмонова Гулноза

Қирғизистон

Мавзуга оид мақолалар
Аёллар фиқҳи Савол Жунуб ҳолда тирноқ ҳамда сочларни олиш ва киндик ости тукларини қириш, қўлтиқ ости давоми...

13:15 / 15.05.2017 6754
Банда эркак бўлсин, аёл бўлсин, у хатодан холи эмас. Аёл дегани фаришта дегани эмас. Аёллар ҳам хато давоми...

06:03 / 19.11.2022 3312
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Қачон Рамазон келса, давоми...

14:43 / 02.05.2019 4337
Лаҳннинг луғавий маъноси майл ва четланишдир. Истилоҳда эса Қуръони Карим тиловатида содир бўладиган давоми...

11:12 / 26.10.2016 4382