Шайх Салама
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх Салама Ислом умматига Ўзбекистон уламоларининг улуғи саналмиш собиқ муфтий аллома Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф вафот этганлиги хабарини беради. Нашр тарихи: 10-03-2015 Муборак Ақсо масжидининг хатиби, Қуддус шарифдаги Ислом олий ҳайьатининг биринчи ноиби, вақф ва дин ишларининг собиқ вазири Шайх доктор Жума Салама марҳаматли дўст, собиқ муфтий, Ўзбекистон уламолари улуғи аллома шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф 1436 ҳижрий йилнинг Жумадул аввал ойи 19-санаси, милодий хисоб бўйича 2015 йил 10 март сешанба куни умрининг 63 ёшига етганда вафот этганини билдирди. Бу инсон замондош уммат уламоларининг катталаридан саналар эди. Халқнинг Ислом йўлида кенгайиши химоясида унинг катта роли бор эди. Собиқ Совет Иттифоқи ичида дин, таьлим ва маданий хуқуқларни қайтиб беришни талаб қилишда мусулмонларга бошчилик қилди. Аллоҳ рахмат қилсин! У киши соғлом исломий таълимотни ёйишга, шунингдек, диний саводсизликни тугатишга ҳамда кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатишга иштиёқманд эди. Марҳумнинг ўзбек тилидаги бир қанча китоблари бўлиб, кўп ишларини рус тилидаги таржимаси ҳам амалга оширилган эди. Ўзбек тилида Қурьон каримга олти жуздан иборат тафсир ёзиб уни «Тафсири Ҳилол» деб номлади. «Ал-Жомеъу лил-усул фий шархи аходиси ар-Расул» китобига 39 жуздан иборат шарх ёзди. Аллоҳ таолодан ушбу суюкли кишини ўзининг кенг раҳмати ва мағфирати билан ўраб олишини сўраймиз. Ислом умматига тақдим этган илм ва нури эвазига розилик ва мукофот беришини тилаймиз. У ва у каби амал қилгувчи уламолар эъвазига яхши ўринбосар беришини Аллоҳ субханаҳу ва таолодан ёлбориб сўраймиз. «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтувчимиз».  
Мавзуга оид мақолалар
Пайғамбар алайҳиссаломлар Аллоҳ таолонинг энг суюкли, танлаб олган, бошқаларга ўрнак қилиб кўрсатган давоми...

22:47 / 19.07.2023 2225
Башариятга пайғамбарларини мураббий ва муаллим қилиб юборган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар давоми...

10:41 / 23.02.2019 5878
«Алла» сўзи араб луғатида «овутиш, тинчлантириш» маъносини билдиради. Бу эса йиғлаб, хафа бўлаётган давоми...

12:25 / 25.01.2017 6223
25 январ куни Россиянинг Пенза шаҳридаги Х.Д.Тенишева номли маданийоқартув марказида ҳижоб кунига давоми...

17:12 / 31.01.2018 3340