Нью-Йорк шаҳри мусулмон врачлари барча хоҳловчилар учун бепул тиббий кўрик ташкил қилдилар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

   Нью-Йорклик мусулмон врачлар ва тиббиёт ўқув юртлари талабалари,  Квинсдаги Озон-паркда яшовчилар учун хайрия акциясини ташкил қилдилар. Улар барча хоҳловчилар учун қондаги қанд миқдорини, қон босимини ўлчаш ва умумий тиббий кўрикдан ўтишни амалга ошириш  имкониятини бердилар.

   Ушбу акцияда барча ёшдаги турли миллат вакиллари қатнашишга муваффақ бўлдилар. Врачлар билан мулоқот қилишда беморларга таржимонлар ёрдам бердилар.

   Ушбу бепул врачлар кўриги кўпчилик учун соғликларида учраган муаммоларни аниқлашга ва даволаниш борасида тавсиялар олиш имкониятини берди. Бу каби саломатлик ярмаркалари ўтказиш Манхэттенда ва Бруклинда ҳам   режалаштирилмоқда.

« islam.ru »сайтидан олинди.

Муслима Робиъа таржимаси

 

Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум, ҳурматли саҳифамиз фойдаланувчилари Алҳамдулиллаҳ, ҳозирги кунда бировга яхшилик давоми...

09:04 / 22.01.2019 3936
Азалазаллардан мардона тилим, Энг суюк, энг ширин, бир дона тилим, Сўзласам, қалбимдан чиққандай бўлар, давоми...

18:56 / 17.02.2017 4801
Биз сизлар билан яқин ўтган кунларга, хусусан, Рамазон ойида сайтимизда амалга оширилган ишларга бироз давоми...

04:02 / 08.05.2022 12999