Сўзимиз бани Исроил ҳақида...
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Уларнинг тарихи ва ҳозиридан бир ибрат хусусида
Қуръони Карим жуда кўп ўринда бани Исроилни тилга олади. Айтилишича, Аллоҳнинг Китобида бирор пайғамбар ёки муқарраб фаришта Мусо алайҳиссалом зикр қилинганчалик кўп ёдга олинмаган. Ул зот ҳақида Қуръоннинг 130 (бир юз ўттиз) ўрнида сўз боради. Шунингдек, Аллоҳнинг ваҳийини тоат ёки маъсият билан қабул қилган қавмлар қаторида бани Исроил қиссаси ҳам кўп бор такрорланган. Бундай кўп такрорлашнинг сабаби бўлиш керак. Бундай кўп мурожаатдан Ҳаким Шориънинг кўзлаган ҳикмати борлиги аниқ.
Бу сабаб ва ҳикматни билиш мақсадида қилган саъй-ҳаракатимизнинг натижаси шу бўлдики, Қуръони Карим бани Исроил тарихининг бир неча босқичи ҳақида сўз юритган экан. Гоҳида уларни мақтов билан ёдга олган бўлса, баъзида кирдикорларини очиб мазаммат этган.
Масалан, Духон сурасида Аллоҳ таоло шундай дейди: «Дарҳақиқат, Биз Бани Исроилга хор қилгувчи азобдан — Фиръавндан нажот бердик. У ҳақиқатан мутакаббир, ҳаддан ошувчилардан эди. Дарҳақиқат, Биз уларни (Бани Исроил қавмини) билган ҳолимизда (ўз замонларидаги барча) оламлар — одамлардан танлаб олдик – афзал қилдик» (30-32 оятлар). Ибора равшан. Улар бир пайтлар танланган миллат бўлишган. Уларнинг танланишлари таваккалчилик ёки юз-хотир қилинганидан эмас, балки Аллоҳнинг билганидандир.
Аллоҳ азза ва жалла Жосия сурасининг 16-17-оятларида шундай дейди: «Дарҳақиқат, Биз Бани Исроил (қавми)га Китоб ― Таврот, ҳикмат ва пайғамбарлик ато этдик ва уларни ҳалол-пок нарсалардан ризқлантирдик ҳамда уларни (ўз замонларидаги) барча оламдан устун қилдик. Яна Биз уларга (дин) ишлари ҳақида аниқ-равшан ҳужжатлар ато этдик. Бас, улар ихтилоф қилмадилар, магар уларга (Биз томонимиздан дин ҳақида) илм-ҳужжат келганидан сўнг ўзаро ҳасад-адоват қилишиб (талашиб-тортишдилар)».
Бу сура ҳам моддий ва маънавий кўпгина хусусиятлари борлиги учун Аллоҳ уларни икром этгани ва тортиқлар берганини баён қилмоқда. Бу икки сура ҳам маккийдир.
Маданий Қуръонда ҳам ўқиймиз: «Эсланг (эй Муҳаммад), Мусо қавмига: «Эй қавмим, Аллоҳнинг сизларга берган неъматини — орангиздан пайғамбарлар чиқарганини, яна сизларни мулку давлат эгалари қилиб, барча оламлардан бирон кишига бермаган инъомларини сизларга ато этганини ёдга олингиз» (Моида, 20).
«Эй бани Исроил, сизларга инъом қилган неъматимни ва сизларни бутун оламдан афзал қилган пайтимни эсланглар!» (Бақара, 47).
Қуръоннинг маккийсида ҳам, маданийсида ҳам бани Исроилнинг даражаси ва олий мақоми ҳақида сўз бормоқда. Бунинг сабаби нима? Улар ҳақиқатда тарихларининг ибтидосини чиройли бошлашган, тавҳид ақидасини асраб-авайлашган, уни ҳимоя қилишган, бу йўлда бало-машаққатларга сабр қилишган, унинг боқийлиги ва одамларга етиб бориши учун катта куч сарфлашган.
Бу фидокорликлар Юсуф алайҳиссаломнинг ўзлари билан ҳамзиндон бўлганларга нисбатан муносабатларида энг юқори чўққисига чиққанини кўрамиз. Уларга ўзларининг кимликларини билдириб, Исроил оиласидан ёки Яқуб фарзандларидан эканларини, бу оила ёлғиз Аллоҳга иймон келтиргани, охират кунини тасдиқлагани ва бутпарастликни инкор этганини, ўзлари бу ақидаларни аждодларидан мерос олиб, унинг сабабидан яшаётганларини айтдилар.
Юсуф алайҳиссалом зиндонда чиройли туш кўрган шерикларига шундай дейдилар: «Мен сизларга ризқ бўладиган (ҳар қандай) таом олдингизга келишидан илгари унинг қандай таом эканини таъвилини айтиб бера оламан. Бу Парвардигорим менга билдирган нарсалардандир. Чунки мен Аллоҳга иймон келтирмайдиган ва охиратни мутлақо инкор қилувчи қавмнинг миллати – динини тарк этган кишиман. Ва мен аждодларим Иброҳим, Исҳоқ ва Яъқубларнинг миллати — динига эргашганман». (Оталари Яъқуб, боболари Исҳоқ, катта боболари Иброҳим...)
Биз учун Аллоҳга бирон нарсани шерик қилиш жоиз эмасдир. Бу (яъни ёлғиз Аллоҳгагина бандалик қилиш неъмати) Аллоҳнинг биз — пайғамбарларга ва барча одамларга қилган фазл-марҳаматларидандир. Лекин одамларнинг кўплари шукр қилмайдилар. Сўнг одамлар ихтиро қилиб, ибодат этадиган бут-санамларига ҳужумга ўтадилар: «Эй ҳамзиндон дўстларим, тарқоқ турли-туман «худолар» яхшироқми ёки ягона ва ғолиб Аллоҳми?» (Юсуф сураси, 37-39-оятлар).
Демак, бани Исроил тарихининг илк даврларида тавҳид даъватининг омонатдори бўлган ва бу йўлда қийинчиликларни кўтарган. Унга фарз қилинган қийинчиликларга ёки имтиҳонларга сабр қилганда, Аллоҳ бу қавмни кучли ва оламда пешқадам этиб қўйди.
Буни Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Сажда сураси, 24-оятида шундай баён қилади: «Улар (ўз динлари йўлидаги бало-кулфатларга) сабр-тоқат қилишгач, Биз улардан (одамларни) ҳидоят қиладиган пешволарни чиқардик. Улар Бизнинг оятларимизга аниқ ишонар эдилар». Яъни улар одамлар билан алоқаларида ва даъват ҳимоясида сабр ва иймон ўртасини жамладилар.
Аллоҳ таоло Аъроф сурасининг 137-оятида улар ҳақида яна шундай дейди: «Ернинг Ўзимиз баракотли қилган машриқ ва мағрибларига бечора қавмни (яъни бани Исроилни) ворис қилиб қўйдик. Сабр-тоқат қилганлари сабабли бани Исроилга Парвардигорингизнинг гўзал сўзлари тўла-тўкис бўлди». Сабр ва таҳаммул, иймон ва ихлос, Аллоҳ билан муомалада ростлик... Уларнинг обрў-эътиборлари сабаби ана шулар эди.
Шундан кейин нима бўлди? Аллоҳ таоло бани Исроилнинг бошқа ҳолатини зикр қилади. Бу босқичнинг асосини қуйидаги ҳолатга ўхшатса бўлади. Савдогар муваффақиятга эришди. Чунки у тижоратини ростлик, омонат, покиза ва тартибда номи чиққан ҳолда бошлади. У тоинки муваффақият топишга бўлган сабабларида давомли бўларкан, бу ютуғи доимо қўлида.
Аммо ростликни ёлғонга, тартибни тартибсизликка, покизаликни ифлосликка алмаштирар экан, босқинчининг тижоратида силжиш ёки фойда бўларканми, обрў-эътиборидан қоларканми? Бу жуда қийин иш.
Бани Исроил сабр ва иймонлари билан етган даражалари ва мартабаларида қолишлари учун ана шу ахлоқларида бардавом бўлишлари керак эди. Лекин улар бундай қилишмади. Тезликда ўзгара бошлашди. Денгиз мавжларида сузиб кетаётган киши чўкмаслик учун ҳатто оқимга қарши кетаётган бўлса ҳам, қўллари билан ҳаракатланиб олдинга сузиши керак. Агар унинг қўллари чарчаса ва сузишдан тўхтаса, сув тубига чўкиши аниқ!
Бани Исроилдаги ўзгариш ана шундай ажиб кўриниш олди. Улар ўзгарганларидан кейин уларни тавсифлаётган Қуръон сифатлари ҳам ўзгарди. Моида сурасида Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ўз Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васалламга шундай дейди: «(Эй Муҳаммад), айтинг: «Эй аҳли китоб, сизлар бизни Аллоҳга, бизга нозил қилинган Китоб (Қуръон)га ва илгари нозил қилинган китобларга иймон келтирганимиз, сизларнинг кўпчилигингиз эса итоатсиз бўлганингиз сабаблигина ёмон кўрасизлар». Айтинг: «Сизларга Аллоҳнинг ҳузурида бундан кўра ёмонроқ «савоб» (жазо оладиган кимсалар) ҳақида хабар берайми? Улар Аллоҳнинг лаънатига дучор бўлган, ғазабига гирифтор бўлган ва маймун, тўнғизларга айлантириб қўйилганлар ҳамда шайтонга қул бўлган кимсалардир. Ана ўшалар энг ёмон мартабада бўлган ва бутунлай тўғри йўлдан озган кимсалардир.
Улар сизларнинг олдингизга келганларида: «Иймон келтирдик», дейдилар. Ҳолбуки, улар (эй Муҳаммад, сизнинг ҳузурингизга) кофир ҳолда кириб, кофир ҳолда чиқурлар. Аллоҳ улар яширувчи бўлган нарсани, (яъни дилларидаги куфрни) жуда яхши билгувчидир. Уларнинг кўпларини гуноҳ, зулм томонга ва ҳаромхўрликка чопаётганларини кўрасиз. Қилаётган ишлари нақадар ёмон иш! Олим ва донишмандлари уларни гуноҳ сўзлардан, ҳаромхўрликдан қайтармайдиларми?! Қилаётган ҳунарлари нақадар ёмон ҳунар. (59-63-оятлар)
Демак, улар ўзгарибдилар. Ёлғиз Аллоҳга иймон келтирганларидан кейин.. Охират кунини тасдиқлаб унга тайёргарлик қилганларидан кейин.. Бутларга қарши курашиб, бутпарастлар билан урушганларидан кейин.. Аллоҳ йўлида озорларга сабр билан бардош берганларидан кейин ўзгарибдилар. Энди ораларидаги ушбу сифатлар йўқликка дўнди. Шундан қўпол, қалби қаттиқ, охиратга зоҳид ва дунёга қучоқ очган миллатга, халққа айланишди.
Охиратга иймон келтирган бу қавмдаги ўзгаришни энди Қуръон: «Уларнинг ҳатто мушриклардан ҳам ҳаётга (яшашга) очкўз кишилар эканини кўрасиз», деб сифатлаётганини кўрамиз. (Бақара, 96)
Охиратга муҳаббат гоҳида Аллоҳ учун бойлигингиздан кечишингизни тақозо қилади. Чунки Аллоҳ мўминлардан жонлари ва молларини сотиб олгандир. Бани Исроил эса мол-дунёга қулчилик қила бошлади. Бу ҳолат уларнинг тутумлари, ҳаёт тарзларига айланиб қолди. Энди яҳудийлар ҳатто бадиий асарларда, латифаларда ҳам дунёпараст, очкўз ва зиқна миллат сифатида тасвирланадиган бўлиб қолди.
Бани Исроил руҳиятида пайдо бўлган ўзгариш, ахлоқида юзага келган эврилиш фитрат-характер тусини олди. Яҳудийларни тақвога етакловчи ёки одамларга Аллоҳ ҳақларини танитувчи ёхуд бировга охиратни ёдга солувчи солиҳ кишилар сифатида кўрилмайдиган бўлиб қолди. Улар мол-дунё ишларида даҳоларга, сиёсат ўйинларида доноларга, шаҳвоний қўзғашлар ва жинсий бузуқликлар оламида эса устамонларга айланишди. Бу қобилиятлари сабабли миллатларни йўлдан оздиришда, онгини йўқ қилиб, мажнун ҳайвонлар ҳолига келтиришда уларнинг олдига тушадиган қолмади. Уларда олий мақсадлар ва некбин ғоялар тушунчаси батамом йўқолди.
Юқорида мазкур майдонларнинг барчасида бани Исроил ютуққа, муваффақиятга эришиши мумкин. Лекин дин, хулқ, иффат, руҳоният ва олий сифатлар майдонида эса уларнинг ўрни йўқолди. Натижада улар Довуд алайҳиссалом ва Исо ибн Марям алайҳиссалом тилларида лаънатланишди.
Натижада аввал замонларда қилган фидойиликлари учун мақтаган ва ҳурматлаган Аллоҳдан эшитадиганларини эшитишди. Натижада сийрат ва ҳолатларидаги туб ўзгариш учун Аллоҳ уларни жазолади: «Ўшанда Парвардигорингиз, албатта, уларнинг устига қиёмат кунигача ёмон азоб билан азоблайдиган зотларни юборишини билдирган эди. Шубҳасиз, Парвардигорингиз (кофирлар учун) азоби қаттиқ, (мўминларни эса) мағфират қилгувчи, меҳрибондир». (Аъроф, 167)
давоми бор.
Мубашшир Аҳмад