Устундаги излар...
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жиззаки йигит бўлган экан. Бир куни отаси унга халтада мих берибди ва жаҳлини боса олмаганда бир донадан олиб, устунга қоқишни буюрибди. Биринчи куни устунда ўндан ортиқ мих пайдо бўлибди. Иккинчи ҳафта йигит ўзини қўлга олишни яхшироқ эплай бошлабди. Ниҳоят шундай кун келибдики, устунга битта ҳам мих қоқилмабди. Йигит бу ҳақда отасига маълум қилибди. Шундан сўнг ота ўғлига ҳар сафар жаҳлини жиловлаганида битта мих олиб ташлашни буюрибди.

Бир муддатдан кейин ўғил суюнганча келиб, отасига устунда бирорта мих қолмаганини айтибди. Ота қўлидан тутиб, ўғлини ўша устун ёнига олиб бориб, дебди:

― Сен бу ишнинг уддасидан чиқдинг, бироқ устундаги мих изларини кўряпсанми? Энди устун аввалгидай чиройли ва нуқсонсиз ҳолига қайтмайди. Бировга ёмон гап гапирганингда, унинг қалбида ҳам худди мана шунақа излар қолади. Кейин қанча узр сўрама, кўнгилни олдинги ҳолига келтириб бўлмайди.

Мавзуга оид мақолалар
gallery sizelarge linkfile ids17420,17421,17422,17423,17424

16:57 / 09.12.2016 7118
Ислом дини ақидалар, ибодатлар, ахлоқодобларда мўътадил бўлиш устига қурилган. Исломда қўрқинчли зулмат давоми...

06:54 / 22.01.2017 5433
islom.uz порталининг 10 йиллиги

13:35 / 20.11.2014 4242
Мана, мавлид ойи бўлмиш Рабиъул аввал ойи ҳам кириб келди. Ҳар йили мавлид ойида Хабибимиз Муҳаммад давоми...

01:51 / 19.12.2023 6464