Ўқитувчини йиғлатган жавоб
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Ўқитувчи, катта бўлганингда ким бўлишни хоҳлайсан, деб бир ўқувчидан сўраганида, атрофидаги синфдошлари унинг жавобидан кулишди. Лекин ўқитувчи йиғлаб юборди. Чунки барча ўқувчиларнинг жавоби, учувчи, дўхтир, зобит, савдогар....каби касблар атрофида айланар эди. Лекин бир ўқувчи ғаройиб жавоб берди. Унинг жавобидан ўқувчилар кулишди. Биласизми, у болакай нима жавоб берган?

 Болакай: ― Мен саҳоба бўламан. Ўқитувчи: ― Нима учун саҳоба бўлмоқчисан? Болакай: ― Ҳар куни онам ухлашимдан олдин саҳобалар қиссасини айтиб берадилар. Саҳобани Аллоҳ яхши кўради, улар жасоратли кишилар, отам ҳам улар каби бўлишга ҳаракат қиладилар.

Ўқитувчи жим бўлиб қолди. Бу жавобдан кўзларидаги ёшни арта туриб, бу ёш боланинг ортида буюк бир она бор эканини, шунинг учун унинг мақсади буюк эканини билди.

Абу Муҳаммад таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Доллар курсининг ўзгариб туриши туфайли Саудия Арабистонининг муқаддас қадамжоларига йўл харажатлари давоми...

19:06 / 12.02.2017 5273
1. Икки ракъат бомдод намозини енгил ўқиш.  Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади «У Зот азон ва иқомат давоми...

15:15 / 08.12.2016 5928
Аёллар кўпчилиги сочни турмаклаш ва турли бўёқлар ишлатишда ҳаддан ошиб кетишган. Бу нарсалар, табиийки, давоми...

03:00 / 16.01.2020 8782