«Moscow Halal Style» лойиҳаси бўлиб ўтади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

2015 йилнинг 21 майидан   то 23 майигача Москванинг «Крокус-ЭКСПО» Халқаро кўргазмалар марказида VI Москва Халқаро «ҳалол» кўргазмаси доирасида йиллик «Moscow Halal Style» лойиҳаси бўлиб ўтади. Лойиҳа: «Style&Textile», «Fashion форум» экспозицияларини, дизайнерлар ва либос брендлари учун тақдимот ва музокара майдонларини тақдим этади.

Style&Textile – Moscow Halal Expo кўргазмасининг секторларидан бири бўлиб, мусулмонлар кийимларининг дизайнер ва модельерларини таништиради, аксессуар ва тақинчоқларни тақдим қилади. Ундан ташқари, қатнашувчилар билан бир қаторда табиий  газлама ва атторлик ашёлари, косметика ва парфюмерия билан таъминловчилар ҳам бўлади. Заргарлик компаниялари ўз янгиликларини такдим килишади. Кўргазмада қатнашувчи дизайнерлар, ҳамда кийим-кечак брендлари нархлари жиҳатидан фарқ килиши сабабли, Россия бозорларида «ҳалол» кийим-кечаклар ҳақида   тўлақонли тасаввурга эга бўлиш мумкин.

Кийим-кечак дизайнлари, аксессуар ва тақинчоқлар – «ҳалол» бозорида биринчилар қаторида туришини ҳисобга олганда, жадаллик билан ўсувчи сектор ҳисобланади. Охирги икки йил ичида «ҳалол» услубидаги  кийим-кечак дизайнерларининг сони ҳам икки баравар ўсди. Ҳозирги кунга келиб, аввалгидек махсус «ҳалол» кийим-кечакларнинг етишмовчилиги йўқолган бўлиб, нархи, сифати ва сони жиҳатидан хилма-хиллик ривожланмокда. Ташриф буюрган меҳмонлар тақдим қилинган таклифларнинг хилма-хиллиги: кундалик ва байрамона, уй ва офис учун кўйлаклар, ўсмирлар кийими ва махсус  мактаб ҳижобларидан баҳраманд бўлишлари мумкин. «Ҳалол» услубининг коллекцияси юқори сифат, қулайлик ва ҳаммабоп нархлар билан алоҳида эътиборга эга. Йил сари «ҳалол» коллекцияси турли-туманликда ривожланмоқда – янги брендлар, моделлар, ранглар ва нақшлар пайдо бўляпти. Нафис  кўйлаклар, бежирим этаклар, енгил палантинлар (пончонинг бир тури) ва ноёб рўмоллар фақатгина мусулмон аёллар орасида кенг тарқалмаяпти, чунки гўзаллик ва нафосат доимо урфда бўлиб қолади.

Мусулмон дизайнерларининг брендлари 2014 йил давомида Россия савдо марказларида Европа ва бошқа брендлар билан бемалол рақобатлаша олди. Россия бозорларида ўз ўрнини топа олган брендлар чет эл бозорларига шаҳдам қадам қўймоқда.

Бизнес форум кийим-кечак ишлаб чиқарувчилари ва дизайнерларга замонавий савдо марказларида доимий жой топа олишлари учун ҳам имкон беради. Чунки бу ерга давлатларнинг турли бурчакларидан, айнан «ҳалол» маҳсулотларига қизиқиши бўлган тадбиркорлар йиғилиши кўзда тутилган.

«Moscow Halal Expo 2015» қатнашувчиларга турли услубларда иштирок этиш имконини беради: сиртқи иштирок, кийиб кўриш хоналари мавжуд шахсий стенд, (open space) жамоавий стенд.

«ислам и семья» сайтидан олинди

Мавзуга оид мақолалар
Қаноатни қушлардан ўрган, банда, Кунлик ризқига шукр килади, Сайраб, зикрни қилмайди канда, Ношукр одамсан, давоми...

21:00 / 11.10.2019 2447
Ўзгаришлар жуда яхши ва улар ўз одатларимизга таянган инсон учун жиддий синов бўлмаслиги ҳам мумкин. давоми...

20:24 / 11.03.2017 5582
Мукаддас Ислом динимиз турли бидъатхурофот, ирим ва шумланиш каби амаллардан кайтарган. Хусусан, бу давоми...

11:48 / 25.01.2017 19089