Омон бўлинг, устозимиз, омон бўлинг!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бизлар учун нурга тўлган дунёдирсиз,

Илму ҳикмат-дурга тўлган дарёдирсиз,

Расулуллоҳ экиб кетган ҳурмодирсиз,

Омон бўлинг, устозимиз, омон бўлинг.

Бизлар учун дуода ҳар замон бўлинг.

 Кимлар сизга тошлар отса, жоҳил экан,

Илми ноқис, ҳақиқатдан ғофил экан,

Нафсига қул, манманликка мойил экан,

Омон бўлинг, устозимиз, омон бўлинг.

Бизлар учун дуода ҳар замон бўлинг.

 

Ҳар сўзингиз Қуръондан бир оят эрур,

Ҳадис эрур, буни фақат уққан билур,

Сиздек одам дунёга юз йилда келур,

Омон бўлинг, устозимиз, омон бўлинг.

Бизлар учун дуода ҳар замон бўлинг.

 

Керилмайсиз шогирдларим сонсиз дея,

Айни чоғда мен илмда тенгсиз дея,

Қайғурасиз гумроҳларга, эссиз, дея,

Омон бўлинг, устозимиз, омон бўлинг.

Бизлар учун дуода ҳар замон бўлинг.

 

Ғамингиз бир: ҳамма оға-ини бўлса,

Ҳақ таоло не буюрган – шуни қилса,

Ихтилофлар барҳам топиб унутилса,

Омон бўлинг, устозимиз, омон бўлинг.

Бизлар учун дуода ҳар замон бўлинг.

 

Аммо нодон одамлар бор, ҳасад қилар,

Кеча-кундуз сизга зиён-заҳмат тилар,

Алоуддин қўллар очиб дуо қилар:

Омон бўлинг, устозимиз, омон бўлинг.

Бизлар учун дуода ҳар замон бўлинг.

 

Алоуддин Ҳофий

Мавзуга оид мақолалар
Аллома Ибн Қоййим раҳматуллоҳи алайҳ .Жалоул афҳом фи фазли ассолати аъла хойрил анъом, номли китобида Набий давоми...

22:03 / 15.12.2023 5974
Кўп қаватли уйда яшайдиган бир танишимизнинг хонадонида  ифтор қилаётган эдик. Шом намозини ўқиб бўлиб, давоми...

15:27 / 02.05.2019 5992
Зулҳижжа ойининг ўн кунлигида қилиниши маҳбуб бўлган амаллар Фарз намозларини жамоат билан ўқишга ва давоми...

22:01 / 01.01.2017 4950
26масала Агар кўзда йиринг бўлиб, ундан қон чиқсаю, лекин кўзнинг ташқарисига оқмаса, таҳорат бузилмайди. давоми...

11:09 / 07.03.2019 3644