Асли, сиз гўзалсиз, муслима қизлар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Асли, сиз гўзалсиз, муслима қизлар. Дунё ишларидан безиб кўнгил дер, Соф эрур ҳижобга ўранган юзлар. Дунё Жульеттага кўнгил қўявер, Асли, сиз гўзалсиз, муслима қизлар.   Чирқин нигоҳлардан гўзаллик истаб, Баъзилар пойига чўкканда тизлар, Мен баланд овозда бақиргум юзлаб, Асли, сиз гӯзалсиз, муслима қизлар.   Голливуд, Болливуд томонлардачим. Саҳнага товланиб чиққанда безлар. Ойнаи жаҳонни ўчириб дегум, Асли, сиз гўзалсиз, муслима қизлар.   Кўкраклар очилган ярим-яланғоч, Оғзидан тушмагай бешарм сўзлар. Уларнинг макридан топиб бир илож, Асли, сиз гўзалсиз, муслима қизлар.   Тўғри, яланғочлар яйрабон обдон, Зинокор қавмини гуноҳга тезлар. Кўнглингиз тубида қолмасин армон, Асли, сиз гўзалсиз, муслима қизлар.   Улар гўзалликни қиларлар даъво, Лек эрлар улардан неларни излар. Суйкалмай кўнгилни кўрмагай раво, Асли, сиз гўзалсиз, муслима қизлар.   Маломат пайтлари ортга қочган дам, Нур мисоли осмонда порладингиз. Ишонинг: дунёвий ўлчовларда ҳам Асли, сиз гўзалсиз, муслима қизлар.
Мавзуга оид мақолалар
                             Бўя ва идрок қил

22:09 / 21.09.2017 22215
ЮРТНИНГ ИСТИҚБОЛИГА БЕФАРҚ  БЎЛМАЙЛИК «Сайлов давлатнинг, халқнинг қиёфаси, сиёсий хоҳиширодасини намоён давоми...

14:00 / 20.03.2017 4484
Аввал хабар берганимиздек, бугун 25 апрель куни Тошкент шаҳрида Қуръон мусобақаси Республика босқичининг давоми...

11:14 / 25.04.2018 3342
Фарзандларимизни, яқинларимизни дуо қилганимизда бахтсаодат сўраймизу, аммо сабртоқат, қаноат тилашни давоми...

23:39 / 14.04.2018 6261