Бошқа давлатларда рўзанинг вақтлари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муқаддас Рамазон ойи кириб келгани муносабати билан сайёрамизнинг бошқа минтақаларидa истиқомат қилаётган мусулмонлар неча соат рўза тутаётгани кўпчиликни қизиқтираётган савол бўлиб қолган, албатта. Мазкур саволга «IslamNews» жавоб тайёрлаб, қуйидаги маълумотларни келтирган. Россиядан ташқари, бир кунлик рўза давомийлиги Данияда узоқ чўзилиб, ушбу давлат ҳудудидаги мусулмонлар бу йил ўртача 21 соат рўза тутмоқдалар. Исландия, Норвегия ва Швецияда рўза давомийлиги 20 соатни ташкил этмоқда. Буюк Британия мусулмонлари, тахминан, 19 соат, Германия тақводорлари эса 18 соатдан сал кўпроқ вақт давомида рўза тутмоқдалар. Рўзанинг нисбатан қисқароқ вақти бу йил Жанубий Америкада кечиб, 12 соатдан сал ошади. Австралия, Бразилия ва Чилида рўза тегишинча 12,5 соат, 13 соат ва 12 соат тутилмоқда. Вашингтондаги мусулмонлар деярли 17 соат, Канада мусулмонлари эса 18 соатдан сал ошиқроқ вақт давомида рўза тутмоқдалар. Саудия Арабистонида рўза 16 соатдан сал кўпроқ чўзилмоқда. Бирлашган Араб Амирликларида тахминан 15,5 соат, Қувайтда эса роса 16 соат рўза тутилмоқда. Миср, Тунис ва Жазоир мусулмонлари ўртача 16,5 – 17,5 соат рўза тутишмоқда. Жанубий Африка Республикасида рўза давомийлиги қисқа бўлиб, атиги 12 соатни ташкил этади. Ҳиндистон ва Покистон мусулмонлари, қарийб, 17 соат, Хитой диндорлари ҳам тахминан, шунча вақт давомида рўза тутмоқдалар. Таъкидлаб ўтмоқ жоизки, Россияда тутилаётган рўзанинг ўртача давомийлиги 20 соат-у, 49 дақиқани ташкил этмоқда. Араб давлатларида рўзанинг соатлари Саудия Арабистони – 15 соат Жазоир – 14 соат Фаластин – 15 соат Баҳрайн – 15 соат Тунис – 15 соат Ливан – 15 соат Қувайт – 14 соат Қатар – 14 соат 40 дақиқа Ливия – 14 соат Сурия – 14 соат Иордания – 14 соат Бирлашган Араб Амирликлари – 14 соат 51 дақиқа Марокаш – 14 соат Ироқ – 14 соат Яман – 16 соат 30 дақиқа Судан – 14 соат Миср – 16 соат 30 дақиқа   Бу йил ҳисобига кўра Яман ва Миср араб давлатлари орасидаги энг узун вақт рўза тутадиган мамлакатлардандир.

«Islomnews.ru» сайтидан олиб таржима қилинган

Интернет маълумотлари асосида Абдуллоҳ Раҳимбоев

     
Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ Фазилатли Устоз Одинахон давоми...

08:57 / 03.02.2017 8214
Манба «fithacker.ru» сайтидан Азиза таржимаси WiFi унсиз қотил    Ҳозирги кунда интернетга симсиз уланиш давоми...

20:00 / 20.03.2017 24062
Дуога қўл очинг, толмасин билак, Бугун сўраб олинг энг яхши тилак, Файз ила беради Аллоҳ таборак, Иймон давоми...

17:03 / 09.12.2016 4997
Шайх ҳазратлари, мени болалар уйидагилар, тўғрироғи, беникоҳ туғилганларнинг тақдири давоми...

14:15 / 29.11.2016 5154