Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
ФИҚҲ ИЛМИНИНГ САМАРАСИ, УНИ ЎРГАНИШ ВА ЎРГАТИШНИНГ ҲУКМИ ҲАМДА ФАЗЛИ ҲАҚИДА
Фиқҳ илмининг самараси
Фиқҳ илмини ўрганиб, унга амал қилинса, инсоннинг ибодати дуруст, ахлоқи яхши бўлади. Агар банда солиҳ бўлса, жамият яхшиланади, бу дунёда яхшиликка, охиратда Аллоҳнинг ризолиги ва жаннатига эришади.
Фиқҳ илмини ўргатишнинг ҳукми
Фарзи кифоя, агар одамларга шариат ҳукмларини ўргатадиган фақиҳ инсон бўлса, қолганлардан гуноҳ соқит бўлади, агар шундай инсон бўлмаса, барчалари гуноҳкор бўладилар.
ФИҚҲ ИЛМИНИ ЎРГАНИШНИНГ ҲУКМИ
Ҳар бир киши ўрганиши борасида ҳукми
Амали дуруст бўлиши учун керакли миқдорда фиқҳ илмини ўрганиш ҳар бир мусулмон эркак ва аёлга фарзи айндир.
Кимга намоз вожиб бўлса, унга намоз ҳукмларини ўрганиш вожиб. Мукаллаф рамазонга етса, у рўза ҳукмларини ўрганиши лозим. Шунингдек, кимга ҳаж ёки закот вожиб бўлса, унга уларнинг ҳукмларини ўрганиш вожиб бўлади.
Фиқҳ илмини ўзи учун зарур миқдордан зиёдасини ўрганиш мустаҳабдир.
*Фарз амалларни ўрганиш фарз, суннат амалларни ўрганиш суннат, мустаҳаб амалларни ўрганиш мустаҳабдир.
Бир шаҳар ёки қишлоқ аҳли борасида ҳукми
Агар бир шаҳар ёки қишлоқда одамларга дин ҳукмларини ўргатадиган олим бўлса, қолганлардан фарз соқит бўлади. Борди-ю, ўша шаҳар ёки минтақада Раббоний уламолар бўлмаса, қолганларга қодир бўлганларича фиқҳ илмини ўрганишлари вожиб бўлади.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «Мўминлар ёппасига сафарбар бўлишлари лозим эмас. Ҳар жамоадан бир тоифа бўлсайди, динни чуқур англаб, улар қайтиб келишганда, шояд, ҳазир бўлсалар, деб қавмларини огоҳлантирсалар», деб марҳамат қилган (Тавба сураси, 122-оят).
Илм ўрганишга қодир бўлмаганлар бошқа толиби илмларга ёрдам беради, агар шундай қилмасалар, барчалари гуноҳкор бўладилар.
ФИҚҲ ИЛМИНИНГ ФАЗЛИ
Динда фақиҳ бўлиш энг афзал амаллардан ҳамда энг гўзал хислатлардан биридир.
Аллоҳ таоло илм ўрганишга тарғиб қилиб:
«Мўминлар ёппасига сафарбар бўлишлари лозим эмас. Ҳар жамоадан бир тоифа бўлсайди, динни чуқур англаб, улар қайтиб келишганда, шояд, ҳазир бўлсалар, деб қавмларини огоҳлантирсалар», деб марҳамат қилган (Тавба сураси, 122-оят).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамлар маъданлар (наслнинг бошланиш нуқтаси) эканини кўрасиз. Уларнинг жоҳилиятда яхшилари Исломда ҳам энг яхшиларидир», деганлар.
Муовия розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди», дедилар» (Тўртовлари ривоят қилишган).
Ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам барча яхшиликларни динда фақиҳ бўлишликка боғладилар. Бу ўз навбатида фиқҳ илмининг аҳамиятига, шаънининг буюклигига ҳамда даражасининг юқорилигига далолат қилади.
Ислом динида фиқҳ илмининг мартабаси буюк ва савоби улуғдир. Чунки мусулмон одам дин ишларида фақиҳ бўлиб, ўзининг зиммасидаги ҳақ-ҳуқуқлар ва мажбуриятларни билса, Роббига тўлиқ ишонч билан бандалигини изҳор қилади, инсонларга ҳусни хулқ билан муомалада бўлади, бировларнинг ҳаққига хиёнат қилмайди ҳамда икки дунё саодатига эришади.
Фиқҳ илми шаръий илмлар жумласидан ва унинг асосий мақсадларидан. Аллоҳ субҳанаҳу таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шаръий илмда зиёдаликни сўраб дуо қилишларини амр этиб, Тоҳа сурасида «Роббим, илмимни зиёда қилгин» оятини нозил қилган. Бу ояти каримадаги амр Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ва барча мўмин-мусулмонларга тегишлидир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам фойдали илм мажлисларини “жаннат ҳовлилари” деб номлаганлар ва «Олимлар – пайғамбарларнинг меъросхўрлари», деганлар.
ДАРСЛИККА ОИД САВОЛЛАР
Қуйидаги саволларга жавоб беринг:
Қавс ичидаги жавоблардан тўғрисини танланг:
*бир кишининг фиқҳ илмини ўрганиши ҳукми
(суннат; фарз; фарзи кифоя; бу масалада тафсилот бор)
*шаҳар аҳлининг фиқҳ илмини ўрганиши ҳукми
(суннат; фарз; фарзи кифоя; бу масалада тафсилот бор)
* Тарк қилиниши лозим, қилинса, гуноҳкор бўладиган амал .......................... деб номланади (фарз; вожиб; суннат; мандуб; ҳаром; макруҳ таҳримий).
Қуйидаги ибораларнинг тўғри ёки нотўғрилигини аниқланг, хато жумлаларни тўғриланг:
*Бир кишига фиқҳ илмини ўрганиш баъзан фарз, баъзан мустаҳаб бўлади (...................)
*Таклифий ҳукмлар фарз ва вожиб каби қисмлар ҳамда мартабалардан иборат (...................)
*Шариат жазм этмасдан талаб қилган амал икки хил: “фарз ва вожиб” (...................)
*Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам доимий равишда қилиб юрган амаллари суннати муаккада дейилади (...................)
*Шариат жазм этмасдан тарк қилишни талаб этган амал “макруҳ” деб аталади (...................)
Қуйидаги жумлалардаги бўш ўринларни тўғри иборалар билан тўлдиринг:
*Фиқҳ икки турдан иборат: ..............., рўза ............ ва ............. ҳамда .............. кабилар.
*Фиқҳнинг иккинчи тури: ........................., олди-сотди ............ ва .....................
*Толиби илмга фиқҳнинг самараларидан .........................................................
*Агар банда солиҳ бўлса, ....................................................................................
[embed]https://www.youtube.com/watch?v=s6ewUUnbXiQ&feature=youtu.be[/embed]