Эркак кишининг энг кичик ҳужайраларини ҳам ўзига хос қилиб яратган ким?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Ва Унинг оят-белгиларидан сизларга сокинлик топишингиз учун ўзингиздан жуфтлар яратганлиги ва ораларингизда меҳру муҳаббат ва марҳаматни солиб қўйганидир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят-белгилар бордир» (Рум сураси, 11-оят).


Аллоҳ таолонинг Ўзи эр билан хотиннинг орасига севги, меҳр-муҳаббат, раҳм-шафқат солмаса, улар бир-бирларининг баъзи камчиликларини, оилавий қийинчиликларни кўтара олармидилар? Чидаб, бирга яшармидилар?


Эркакнинг танасини, аъзоларини, руҳиятини, ҳаттоки энг кичик ҳужайраларини ҳам ўзига хос қилиб яратган ким?


Аёлнинг танасини, аъзоларини, руҳиятини, ҳаттоки энг кичик ҳужайраларини ҳам ўзига хос қилиб яратган ким?


Ҳа, уларни бир-бирига сокинлик бахш этувчи, меҳр-муҳаббат асосида ўзаро келишиб, дунёни обод қилувчи этиб яратган зот қудратли Аллоҳ таолодир.  Қуръони Карим оятларида инсон зотининг жуфт қилиб – эркак ва аёл қилиб яратилишининг бошқа ҳикматлари ҳам баён қилинади.  Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилади: «Аллоҳ сизларга ўзларингиздан жуфтлар қилди ва сизларга жуфтларингиздан болалар ва набиралар қилди ҳамда сизларни пок нарсалардан ризқлантирди» (Наҳл сураси, 72‑оят). Ушбу ояти каримада инсонни жуфт – эркак ва аёл қилиб яратилишининг ҳикматларидан бири – фарзанд ва набиралар қолдириб, инсон сулоласининг давомли бўлишини таъминлаш экани баён қилинмоқда. Бу орқали ўша улуғ неъматларни беришга ягона Аллоҳ таолонинг Ўзигина ҳақли экани таъкидланади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.  "Бахтиёр оила" асаридан.


Манба
Мавзуга оид мақолалар
Кўпчилик муслима аёллар уй ишларига кўмилиб кетганидан, Қуръон тиловати, зикр, китоб мутолааси, нафл давоми...

06:01 / 27.12.2016 4774
Ҳасан Басрийнинг ҳузурларига бир киши келиб Эй имом Менинг бир қизим бор, кечаю кундуз йиғлайверганидан давоми...

21:00 / 17.10.2019 4321
Жидда аэропортида 11 та илк авиадиспетчер аёллар иш бошлади. Уларнинг барчаси олдиндан махсус тайёргарлик давоми...

10:14 / 09.04.2019 3441