Қалб садоси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  [gallery link="file" ids="8528,8527"] Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим 1 Ногаҳон нохуш хабар жон ўртади, Ғуссадин бори юраклар титради. Шайх Муҳаммад Содиқ ул қутби замон, Амри Ҳаққа бўйсуниб топширди жон. Сипқариб ул ногаҳон жоми ажал, Бизни қўйди доғи ғамга бу маҳал. Бу мусибат шарҳига ожиз қалам, Айлайин дерман агарчи якқалам. Жону жисмим титрагай, кўзларда ёш, Сели ашким бўлди гўё нону ош. Қалби тоза халқимизнинг камтари, Илму ирфон ғазнасин чўнг гавҳари. Хушсухан, хушфеъл яна ҳозиржавоб, Юртида юксак нуфуз, олийжаноб. Ул «Ҳилол-Нашр» ичра зўр ношир эди, Маърифат ёймоқ учун ҳозир эди. Қанча истеъдони ул бошин силаб, Берди фатво рағбату оқ йўл тилаб. Бўлдилар юз жуз китоби қўлма-қўл, Бари бирдек мулки дилга топди йўл. «Islom.uz»да олам аҳлига мудом, Суҳбат айлаб топди чексиз эҳтиром. Тўғри йўлга бошлади элни у зот, Барча топгай эрди устоздан нажот. Энди армон барчаси, дилда алам, Мисли тогғдек елкамизни босди ғам. Нуктадон устоз бугун сафларда йўқ, Айрилиқдан мулки дилда лахча чўғ. Дилни доғ этди букун ҳижрон ғами, Ер юзини тутди сўнгсиз мотами. Ўрнини ким тўлдирар – тилда сўроқ, Ёндирар жону кўнгилни бу фироқ. Бўзлагай Абдулаҳад армон аро, Айрилиб устозидан мотамсаро. Эслагай ҳар лаҳзада хуш суҳбатин, Шайхнинг офтоб сингари нур талъатин. Ҳаққига айлар дуо ҳар лаҳзада, Жойи бўлсин боғи фирдавс-равзада! Бўлди достон қалб садоси ушбу кун, Ҳазрат устоз таърифи топмас якун.    

Абдулаҳад қори ШАҲРИХОНИЙ

Мавзуга оид мақолалар
Ҳакимлардан бири шундай дейди Кўп ейдиган одам, кўп ичимлик ичади Кўп суюқлик ичган одам уйқучи бўлиб давоми...

21:42 / 12.06.2023 2324
O`zbekiston Xalqaro Islom Akademiyasi Islomshunoslik fakulteti 4bosqichIslom Huquqi guruhi talabasi Saidhanbaleva Soliha Saidafzal qizisaidhanbalevasolihagmail.com Tel998901336103 Biz butun jahon давоми...

19:31 / 31.05.2023 3477
gallery linkfile ids5735,5736,5737,5738,5739,5742,5743,5744,5745,5746,5747,5748 2015 йил 16 март куни шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф давоми...

08:42 / 03.02.2017 9049
                                                                      ХАРОБА МАСЖИД Тоғам билан бирга Маккадан давоми...

14:36 / 13.03.2017 4865