Айрилган биз!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Айрилган – биз! Ўтaяпти-ку кунларим ҳам кунлик бўлиб, Котибларим битиклари энлик бўлиб, Бугун куним ўтганидан хунук бўлиб, Кулса кўзим, йиғлар қалбим, бехабарсиз. Қадри улуғ инсонидан айрилган – биз. Давра қуриб ҳангомадан бошла, деманг, Тушунарсиз инжиқликни ташла, деманг, Дардинг ютма, кўзларингни ёшла, деманг, Ютмасам гар, менга тоқат қилолмассиз, Қадри улуғ инсонидан айрилган – биз. Ўнгланмадим, гуноҳларим ортса-ортди, Юзга ажин, пешонага чизиқ тортди, Мижжамизга яширинган ёшлар қотди, Таъриф этсам, тинглаб ёндан жилолмассиз, Қадри улуғ инсонидан айрилган – биз. Улуғларни кўрган кўзни бахт дейдилар, Бахтдан ортиқ қай бойликни тахт дейдилар? Дардга даво табиб номин вақт дейдилар, Бу табибдан дардга даво тополмассиз, Қадри улуғ инсонидан айрилган – биз. Карвонларга отилган кўп лойни кўрдик, Лой отганга сукут қилган сойни кўрдик, Зулматларга маърифатли ойни кўрдик, Қўллари лой, қадри енгил қуллмассиз сиз, Қадри улуғ инсонидан айрилган – биз. Фарзанд кўрай, Устозимдай униб-ўссин, Маърифат-ла жахолатнинг йўлин тўссин, Ўғил бўлса у, Муҳаммад Содиқ бўлсин, Ният қилдим, қўл очиб жим турмассиз сиз, Қадри улуғ инсонидан айрилган – биз. Кўрган икки кўзимизга биз қозимиз, Ўтганларга рози бўлинг, биз розимиз, Айрилган ул улуғимиз – Устозимиз, Ўксик қалбни яна қайта тилмассиз сиз, Қадри улуғ инсонидан айрилган – биз. Булбул учун кўркам боғу-гулзор ширин, Рўзадорга оғиз очар – ифтор ширин, Муҳаббатли кўнгилларга дийдор ширин, Улуғларга меҳр қўйинг, ютарсиз сиз, Қадри улуғ инсонидан айрилган – биз. Акбаржон Абдулмажидов
Мавзуга оид мақолалар
Иккинчи бўлим Суюкли болажонлар билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нинг муносабатлари Энди давоми...

18:45 / 25.11.2016 5874
Крайстчерчдаги воқеадан бир ҳафта ўтиб, жума куни бутун Янги Зеландия бўйлаб аёллар мусулмонларга давоми...

09:32 / 24.03.2019 3275
Сахийлик одатда мол билан қилинсада, фақат мол билан бўлмайди. Мол билан сахий инсон очнинг қорнини давоми...

21:07 / 12.10.2023 2649
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳ таоло наздида давоми...

21:56 / 20.06.2023 1972