Тўрт ҳафталик ҳомилани олдирса бўладими?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи вабарокатуҳ! Муҳтарам Шайх жаноблари! Биродаримизнинг аёллари 4 ҳафталик ҳомиладор эканлар. Аёлнинг оёқларидаги томирлар ҳомила сабабли қаттиқ шикастланиш арафасида эмиш. Аёл саломатлигини асраш мақсадида мазкур 4 ҳафталик ҳомилани олдирса бўладими, яъни бунинг шаръий ҳукми қандай?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.

Аллоҳнинг шариати бўйича иш тутишга ҳаракат қилиш катта бахтдир. Аллоҳ ўша бахтдан баҳраманд бўлишни насиб этсин! Бу саволга «Мажмаъу Фатово аш-Шаръийя» номли китобда мўътабар фуқаҳолар гуруҳи томонидан берилган фатво ила жавоб беришга ижозат этгайсиз: «Ҳомиласига бир юз ўн кун тўлган аёлнинг ҳомиласини олдириш мумкин эмас. Фақатгина онанинг ҳаёти ҳомила туфайли муҳаққақ хатарга дуч келсагина, рухсат берилади. Ҳомила қирқ кунлик бўлишидан олдин эр ва хотиннинг розилиги ила уни олдирса бўлади. Ҳомила қирқ кунликдан ўтса ва бир юз йигирма кунга етмаса, фақат қуйидаги икки ҳолатдагина уни олдириш жоиз бўлади: Агар ҳомиланинг қолиши онага чидаб бўлмайдиган равишда қаттиқ зарар етказадиган ёки туғишдан кейин ҳам давом этадиган бўлса. Агар бола жисмида, ақлида тўғриланмайдиган камчилик ва нуқсон билан туғилиши аниқ бўлса. Ҳомилани олдириш зарурлигига камида учта адолатли мусулмон мутахассис табиблар гуруҳи иттифоқ қилиши лозим». Биз ўзимиздан қўшимча қилмоқчимизки, бу ишда ота-она ҳам, табиблар ҳам Аллоҳга тақво қилиш асосида иш тутсинлар. Валлоҳу аълам.

Мавзуга оид мақолалар
Рамазон ёмон одатларни ташлаш, янгиларига одатланиш фурсати. Мен Рамазонда телевизорда беҳуда нарса кўриш давоми...

15:15 / 15.05.2019 3492
12 май куни «Islom.uz» порталининг мажлислар залида анъанавий «Islom.uz 1434» танловининг якуни ҳамда танлов давоми...

06:00 / 15.12.2016 3543
 Усмон ибн Ҳакимдан ривоят қилинади «Саъид ибн Жубайрдан ражаб ойида турганимизда ражаб рўзаси ҳақида давоми...

20:03 / 05.02.2017 14738
САВОЛ Жунуб одам ғусл қилишни намоз вақтигача кечиктириши мумкинми ЖАВОБ Ювинишни намоз вақти киргунича давоми...

13:33 / 17.04.2017 5605