Ҳаж зиёратида кран қулашининг оқибатидан 50 дан зиёд зиёратчилар ҳалок бўлди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

[gallery link="file" ids="9555,9554,9553"] Сешанба  8 сентябрь куни Яқин Шарқнинг катта қисмини эгаллаб олган улкан қум бўрони Жидда шаҳрига кириб келиб, маҳаллий вақт билан соат 18:00да шаҳарни зулмат қоплашига сабаб бўлди. Саудия Арабистонининг ғарбида жойлашган шаҳарда бўрон 40 дақиқа давом этди. Қум бўрони кўтарилишига сабаб бўлган шамол шу даражада кучли бўлганлиги натижасида, ҳатто баъзи даҳалардаги биноларнинг деразаларига қадар зирқираб кетди. Об-ҳавонинг ёмонлиги сабабидан Жидда шаҳрида жойлашган Подшоҳ Абдулазиз номидаги халқаро аэропорт ўз фаолиятини тўхтатди. Баъзи кирувчи рейслар қўшни аэропортларга жўнатилдилар. Кирувчи рейслардан 7 тасини Мадина, Янбо ва Тоиф шаҳарларига йўналтирилди. Бўлиб ўтган табиий офат таъсири ўлароқ, 11 сентябрь куни Саудия Арабистонининг Макка шаҳридаги Ал-Ҳаром масжиди устига ҳудудда давом этаётган кучли шамол туфайли қурилиш крани қулаб тушди. Охирги маълумотларга кўра, ушбу фожиа оқибатида 107 киши ҳалок бўлган ва 238 киши жароҳатланган. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун. Аллоҳ таолонинг изни ила  содир бўлган ушбу ҳодисанинг охирини Ўзи хайрли қилсин! Мусибатдан зарар кўрганларга ҳамда уларнинг яқинларига гўзал сабр ва ажр-мукофотлар ато этишини сўраб қоламиз. Ҳожи ҳамюртларимизга ҳам  Ҳаж арконларини бекаму кўст бажариб, омонликда қайтишларини Аллоҳдан сўраб, ҳақларига дуодамиз.

интернет материаллари асосида тайёрланди

 

       
Мавзуга оид мақолалар
Али Тантовий раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар Қизимнинг бироз ловия ва гуруч олиб, мис патнисга давоми...

19:00 / 15.07.2019 4091
embedhttpswww.youtube.comwatchvTx5HJxBuDyIembed

12:28 / 08.09.2016 3440
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Сизу бизни инсон қилиб яратган ва ўзининг ҳақ динида қилган Аллоҳ таолога давоми...

12:21 / 03.02.2017 5582
Керакли маҳсулотлар 250 г маргарин, 3,5 пиёла ун, 2 та тухум, 200 г сметана, 200 г сариёғ, 200 г қўйилтирилган сут, 0,5 кг давоми...

10:18 / 27.01.2017 7383