Оила қуриш учун ота-онанинг розилиги шартми?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир дўстим бир қизга уйланмоқчи, бироқ ота-онаси бунга қарши. «Агар ўша қизга уйлансанг, сени оқ қиламиз», дейишмоқда. Айтинг-чи, оила қуриш учун ота-онанинг розилиги шунчалик шартми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Бу савол ҳам кўп сўраладиган саволлардан. Кўпчилик бу масалада эҳтиёт бўлиш лозимлигини яхши билади. Шунинг учун қайта-қайта сўралади. Аҳли сунна вал жамоадаги тўрт фиқҳий мазҳабдан учтаси, яъни Ҳанбалий, Моликий, Шофеъий мазҳабларида бир қизнинг турмушга чиқиши ёки йигитнинг уйланиши учун валийининг рози бўлиши шарт. Уларнинг розилигисиз никоҳ никоҳ бўлмайди. Лекин бизнинг Ҳанафий мазҳабимизда вояга етган йигит-қизларнинг ўзлари учун турмуш ўртоқ танлашда ўз эрклари бор. Чунки балоғатга етган, эс-ҳуши жойида бўлган шахс турмуш ўртоғини танлаб, никоҳдан ўтса, никоҳи никоҳ бўлаверади. Аммо урфда ота-онага ишонилади. Ота-она ҳеч қачон ўз фарзандига ёмонликни раво кўрмаслиги эътиборга олинади ва барча ёш йигит-қизларни ота-онасининг маслаҳати билан ва розилиги билан турмуш қуришга чорланади. Мана шу ҳолатни яхши англашимиз керак, агар икки тарафнинг ҳам розилиги жамланса, мақсадга мувофиқ бўлади. Ҳозирги савол берилаётган ҳолатда ота-она бор, ўғил ўзи хоҳлаган бир қизга уйланмоқчи, лекин ота-она норози бўлиб турибди. Агар йигит: «Отам норози бўлса ҳам, уйланаман», деса, шариат бўйича ҳаққи бор, никоҳи дуруст бўлаверади. Аммо бундай пайтда чуқурроқ ўйлаш керак, ушбу иши ота-онани норози қилишга арзийдими, кейини қандоқ кечади, балки, ота-она ҳақдир; буларни яхши ўйлаб кўриш керак. Иложи борича, маслаҳат билан, икки тараф ҳам рози бўлган тарзда бўлса, яхши бўлади. Ота-оналар ҳам фарзандларини ноқулай ҳолатга туширмасликка, уларга шариат асосида йўл кўрсатишга ҳаракат қилсалар, ундан ҳам яхши. Валлоҳу аълам.

Мавзуга оид мақолалар
Қандай қилиб у кишини яхши кўрмайин Энди сизлар билан Абдуллоҳ ибн Равоҳа тарбиялаган бир етим бола Зайд давоми...

04:46 / 26.11.2016 9891
Қалбларга ҳаяжон солган беллашув Бугун эрталаб Muslimaat.uz сайти ижодий гуруҳи Фарғона шаҳридан юз чақиримга давоми...

13:04 / 06.02.2018 3796
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим  Бир неча ой олдин Иорданиядаги Ҳошимийлар Академияси тарафидан дунёнинг 126 та давоми...

22:11 / 02.02.2017 8663
«Риё» сўзи кўриш маъносини англатади. Шариатда эсf Аллоҳ учун эмас, хўжакўрсинга амал қилиш «риё» дейилади. давоми...

10:54 / 17.11.2016 5464