Беникоҳ туғилганлар билан оила қуришга Ислом қандай қарайди?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх ҳазратлари, мени болалар уйидагилар, тўғрироғи, беникоҳ туғилганларнинг тақдири қизиқтиради. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ҳар бир фарзанд дунёга мусулмон бўлиб келади, фақат уларни ҳар хил тарбиялаб, ҳар хил динга ўргатишади», деган маънодаги ҳадисларини ўқиганман. Улар бу ҳадисда келган «Ҳар бир фарзанд» жумласидан мустасно эмасми? 1. Шариатимиз беникоҳ туғилганларга турмушга чиқишга, уларни хотинликка олишга рухсат берганми?

2. Беникоҳ туғилганликлари уларнинг фарзандларига тарбия борасида, насл борасида ёмон таъсир кўрсатмайдими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир туғилган бола фақат фитрат (соф табиат) ила туғилади. Бас, ота-онаси уни яҳудий, ё насроний, ёки мажусий қилади», – дедилар». Тўртовлари ривоят қилишган. Ушбу ҳадисда Аллоҳ таоло инсонларни яратиш пайтида соф табиат билан яратса ҳам, кейинчалик инсонлар, хусусан, ота-она тарбияси сабабли бу софликка футур етиши, унинг бузилиши ҳақида сўз кетмоқда. «Фитрат» дегани соф табиат, динни тўғри қабул қилишга бўлган истеъдод деганидир. Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дунёда туғиладиган ҳар бир бола соф табиат билан, Аллоҳ таолонинг динини қабул қилиш истеъдоди билан туғилиши ҳақида хабар бермоқдалар. Бунда боланинг кимлардан, қай тарзда дунёга келиши ҳақида истисно йўқ. Демак, Аллоҳ таоло ҳеч кимни аввалдан «сен яҳудий бўласан, сен насроний бўласан, сен мажусий бўласан» деб мажбур қилмайди. Одамларнинг турли динга мансуб бўлишига сабаб бор: «Бас, ота-онаси уни яҳудий, ё насроний, ёки мажусий қилади». Яъни ота-оналар болаларини ўз динларида тарбиялашлари оқибатида болаларнинг соф табиати бузилиб, яҳудий, насроний ва мажусий бўлиб қоладилар. Шариатимиз беникоҳ туғилганлар билан никоҳланишга рухсат берган. Беникоҳ туғилган бола айбдор ҳисобланмайди. Унинг шахсий ҳолатига қаралади. Яхши бўлса, яхши дейилади. Булар тўғрисида одамлар ичида тарқалган гапларнинг кўпи асоссиз. Валлоҳу аълам.
Мавзуга оид мақолалар
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ўзи эшитган озорга сабр давоми...

05:58 / 20.11.2016 4711
1. Эрталаб ва кечқурун тишларингизни лимон шарбати билан тозаланг агар милклар илвираб кетмаган бўлса. давоми...

11:33 / 25.11.2016 3435
embedhttpswww.youtube.comwatchvAHD03tQOt1kembed «Шуайбийят» ширинлиги Миллий Шом ширинликларидан Хуш келибсиз Бугун давоми...

22:13 / 15.03.2017 5943
«Поклик» «таҳорат» сўзи луғатда «тозалик» ва «озодалик» маъносини англатади. Шариатда эса ғусл, таяммум давоми...

10:52 / 03.05.2017 4416