Ассалому алайкум! Онам дадам билан ажрашиб иккинчи бор турмуш қурган. Ҳозирда ўгай дадамдан 1 та қизи бор. Ўгай дадамнинг 5 та қизи бор. Ҳаммаси турмушга чиққан, уй-жойлари бор. Дадамнинг ёшлари ўтиб қолган, касаллар. Шунинг учун қизлари ҳозирдан мерос талаб қилаяптилар. Онамнинг 2-турмушдан бўлган қизи ҳали 2-синф. Биринчи турмушдан ҳам 2 та қизи бор, мен ва синглим. Биз ҳам ўгай дадамнинг қарамоғидамиз. Агар ўгай дадам қазо қилиб қолсалар, уй-жой қандай тақсимланади?
– Ва алайкум ассалом! Сизнинг саволингизда тўлиқ маълумот йўқ. "Ўгай дадамиз қарамоғидамиз" деган жумлангиз тушинарсиз. Қонун бўйича биринчи навбатдаги ворислар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1135-моддасида белгиланган. Валлоҳу аълам!