Никоҳ

19:40 / 23.05.2020 | Xojakbar | 756
Ассалому алайкум! Никоҳ кечасида келиннинг янгалари келин билан бирга 1 кун қолишади. Шу иш тўғрими? Никоҳ кечасидаги одоблар ҳақида маълумот берсангиз.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Келин ва куёв тажрибасиз бўлганликлари туфайли янгалар хабардор бўлиб туриш мақсадида қолишади. Бу борада шариат кўрсатмаларида айтилмаган. Бу ихтиёрий иш. Аммо янгалар келин куёвни пойлашлари ножоиз. Никоҳ кечаси ҳақидаги одоблар ҳақида “Бахтиёр оила” китобидан маълумотлар топишингиз мумкин.  Валлоҳу аълам!