Закот

19:59 / 23.05.2020 | Abdul Kk | 848
Ассалому алайкум! Тилланинг грамми 85гр дан ошса закот берилиши керак экан. Қизимнинг сепига аталган тиллани граммини қўшсак кейин шу миқдор келиб чиқяпти. Мен у тиллалардан фойдаланмайман. Шу қизимнинг мулки десам бўладими ёки шуни тепасидан закот бераманми? Ўзим ишламайман, пул топмайман. Ҳўжайинимда ҳам закот миқдорида маблағлари йўқ. Ойликчилар.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Агар қиз болаларга тақинчоқ олиб берувчи шахс тақинчоқларни “вақтинча тақиб турасан” демай уларга мулк қилиб берса, балоғатга етиб нисоб соҳиби бўлгунича уларга закот вожиб бўлмайди. Агар мулк қилиб бермаган бўлса, закоти бергуви зиммасига вожиб бўлади агар нисоб эгаси бўлса. (Умдатул фиқҳ). Валлоҳу аълам!