Рўзам очилиб кетмайдими?

22:15 / 28.05.2020 | Носирова Зулфия | 486
Ассалому алайкум! Сал чалғиб қолиб вактга карамабман. Саҳарлик тугайдиган дақиқа бўлибди. Дарров оғзимдагиларни олиб ташладим, бўғзимда оз миқдорда олма қолган эди ютиб юбордим. Ҳали охирги дақиқа ўтмаган эди. Юрагим ғаш. Рўзам очилиб кетмадимикин?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Очилмаган, иншааллоҳ. Бундан буёғига эҳтиёт бўлиш керак.  Валлоҳу аълам!