Нуқсонли қизлар

21:46 / 01.07.2020 | Носирова Зулфия | 796
Ассалому алайкум! Нуқсонли қизларнинг ҳам бахти очиладими? Уларнинг нуқсонини била туриб унашган, кейин унашувни бузган йигитларга, уларнинг ота-онасига динимизда бирор гап борми? Шундай қизларга оналарнинг ўзлари куёв излашлари уят ҳисобланадими? Илтимос, маслаҳатингизни аяманг!
Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Нуқсонли қизми йигитми унинг қалбига, амалларига қаралади аввал. Инсоннинг ташқи кўриниши жуда гўзал бўлса-ю, унинг ички дунёси талабга жавоб  бермаса ундан ҳамма қочади. Шунинг учун нуқсонга нуқсон деб қаралаши ноўрин. Яхши инсонлар нуқсонга нуқсонли деб қарамайди. Чунки уни Аллоҳ шундай яратган бўлади. Бундай қизга онасининг куёв қидиришининг ёмон жойи йўқ. Оналар қизнинг нималарга мадори бор ва нималарга мадори йўқ эканини яхши билганлари учун, унга лойиқ йигитни кўзлаб, бу йўлда баъзи ҳатти-ҳаракатларини қилганлари жуда яхши амал. Ҳар бир инсон ўз ҳаётида  ўзи ҳоҳлагандек яшайверади. Кимдир масъулиятли бўлади ва кимдир масъулиятни ҳис этмайди. Балки бу ишда ҳам улуғ ҳикмат бордир? Балки Яратган сизни бу каби масъулиятсиз инсон билан яшаб бахтсиз бўлиб қолишингиздан асраганидир?   Валлоҳу аълам!