Ассалому алайкум! Мени укам 6 ёшда, амакимнинг қизлари ҳам 6 ёшда. Қўшни бўлиб яшаганимиз учун укам ҳам, жияним ҳам бирга кўп уйнашади. Ойимга булар бир-бирига маҳрам эмас, десам, булар ҳали ёш, деяптилар. Қолаверса амакимлар динни унча тушунишмайди ва бизни айрим ўринларда телбага чиқаришади. Биз фитнадан узоқ бўлиб бунга индамаймиз, лекин укамга доим маҳрам, номаҳрамни тушунтириб келаман. Бу ишимиз қанчалик тўғри ёки нотўғри? Бизга тўғри йўл кўрсатинг илтимос.
– Ва алайкум ассалом! Улар ҳали ёш. Ўн ёшдан тушунтириб бориб, балоғатга етганида номаҳрамлар муносабатини қилади. Валлоҳу аълам!