Таом ҳақида

21:20 / 28.05.2020 | Ойнисо | 474
Ассалому алайкум! Бизни вилоятда Лайлатул Қадр кечасида ширгурунч қилиш одат тусига кириб қолган. Одамлар шу кунда ибодат қилиш зарурлигини интиқиб кутишмайдию, лекин бозорлардан сут ахтариб ширгурунч қилишим зарур деб юришади. Бу бидъат деб тушунтиришимиз мумкинми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шу кеча учун ширингурунч пишириш эҳсон ниятида бўлса, жоиз. Аммо сиз айтгандек ўзини такаллуфга қўйиб, бу ишга берилиш, мазкур таом учун ибодат мақомини бериш, уни нимагадир боғлаш, ундан нимадирни кутиш бидъатдир.  Валлоҳу аълам!