Рўза

21:18 / 28.05.2020 | Madina | 514
Ассалому алайкум! Ҳайзим тугаганига 10 кун бўлди. Кеча ва бугун томчи қизғиш нарса келаётганини кўрдим, сабабини билмайман. Бу ҳолатда рўзам бузиладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳайз бўлишингиздан олдин келадиган жигарранг суюқлик ҳайздир, демак ҳайзингиз ўша пайтдан бошланади. Ҳайз ниҳоясида келган жигарранг суюқлик ҳам ҳайз ҳисобланади. 10 кунгача ҳайз деб олаверасиз. Шу суюқликлар тамоман тўхтаб оқ нарса келгунича ҳайз ҳукмида бўласиз. Ўн кундан ошса, ғусл қилгандан кейин истиҳоза ҳукмида бўласиз ва ҳар намоз вақти янги таҳорат олиб намозларингизни ўқийверасиз.   Валлоҳу аълам!