Ассалому алайкум! Қазоларим жуда кўп лекин уларни ўқиёлмаяпман. Суннатни ўрнига ўқимоқчи бўлсам қила оляпман. Албатта бу вақтинча қазоларни тезроқ тугатиб олиш учун, умуман ўқимаслик ниятида эмасман. Баъзида қазо эмас, суннатни ҳам ўқиб турибман. Шундай қилсам суннатни тарк қилиб, ҳаромга қўл урган ҳукмига кириб қолмайманми? Суннатни тарк қилганлар қиёматда пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг шафоатларидан бебаҳра қолади деб ўқигандим. Ёки суннатни оз вақтида ўқийверайми? Қиёматда фарз намозларим етмаса суннат билан ҳам тўлдирилиши ҳақида ўқидим. Шу ростми?!
– Ва алайкум ассалом! Суннатнинг ўрни бошқа. Уларни тарк қилманг. Қазо намозларини тез ўқиб битириш керак деган гап йўқ. Имкониятга қараб ўқиб бораверасиз. Валлоҳу аълам!