Дин ҳақида

20:17 / 28.05.2020 | Muslima | 487
Ассалому алайкум! Бомдод намозин ўқиб ўтирган пайтим ҳўжайним ухлаб ётадилар. Ибодатимни тугатгач болларим ва ҳўжайнимга сураларни айтиб дам солиб қўяман. Худди шу дам солаётган пайтим ҳўжайним уйқуда эдилар. Чўчиб уйғондида “ғалати бўлиб кетдим тушимда. Католик христианми бошқа динни қабул қилаётган эканман. Худди ўша пайт сен “Қулҳуваллоҳу аҳад”ни пичирлаб айтаётган экансан. Қаттиқ ухласамда уйғониб кетдим” дедилар. Бу тушдан мен қўрқдим. Ғайридинни динини қабул қилаётгани учун. Бу туш бўлсада бирон бир маъноси борми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тушнинг таъбирини билмадим. Аммо сиз дам солишда давом этинг.  Валлоҳу аълам!