Болага қандай ёрдам берамиз?

04:35 / 20.05.2020 | Mumtoza | 523

Ассалому алайкум! Бола 2 ёшда, лекин ҳали ҳам тили чиқмаган умуман гапирмайди. Лекин биз ҳамма докторларга олиб бордик, ҳеч қандай касаллик ҳам, муаммо ҳам чиқмади. Ташхисларининг жавоби ҳам яхши. Уни ҳеч ким қўрқитмаган, ҳеч ким қаттиқ ҳам гапирмаган, бу тарафдан ҳам ҳеч қандай муаммо бўлмаган. У ҳеч ким билан чиқиша олмайди, кўпчиликка киришиб кетолмайди. Агар кимдур уни оддий эркаласа, ерга ётиб бақиришга тушади. Баъзида нималадур ғўнғиллаб гапиради, лекин улар оддий товуш бўлиб чиқади. Гапига ҳеч ким тушунмайди. Тўғри гапиргиси келади, баъзида лекин умуман чуниб бўлмайди, фақат ғўнғиллаган овоз чиқади. Бундай пайт биз нима қилишимиз керак? Яқинда 3 ёшга тўла. Ота онасининг авлодларда бундай ҳолат бўлмаган. Буни давоси қандай?

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Ибн Сино бобомиз : "Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир...", деб бежиз айтмаганларда...

Болан эндигина 2 ёш эканку.

Шифокорлар соғлом деганига қарамай барибир ҳавотирдасиз. Баъзи болаларда эрта, баъзи болаларда  бироз кечроқ чиқиши табиий. Бу боланинг ривожланишига ҳам боғлиқ.

Кичкинтой кеч гапиришига турли туман сабаблар бор. Яъни бу кечикиш 3-4 ёшдан ўтиб кетса!  Қаттиқ руҳий зўриқиш асоратидан, сўрғич эмадиган болаларда,ота-онаси ўта паҳ-паҳлаган, ёки бола билан умуман шуғулланилмайдиган болаларнинг тили кеч чиқиши мумкин. Бундай вазиятда  сабабига қараб бола билан психолог, невропотолог ёки логопед шуғуланиши керак бўлади.