Аёллар сочларини йиғиши ҳақида

23:17 / 28.05.2020 | Nargizaxon | 1294
Ассалому алайкум! Аёллар намоз вақтида сочларини тепадан йиғиб, айлана шаклида ўраб олишлари мумкин эмас. Намоздан бошқа вақтларда, масалан, кўчага чиққанда рўмолини ичидан шундай йиғишлари жоизми? Бу туяни ўркачидек бўлиб қолмайдими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳадисда айтилган ҳолат айнан мана шу деган далил ҳужжат йўқ. Баъзи уламолар рўмолсиз сочини шундай ҳолатга келтирадиган ёки ясама соч қўядиганлар назарда тутилган ҳам дейишган. Нима бўлганда ҳам бу ишни қилмаган маъқул.

https://savollar.muslimaat.uz/savol/8090

https://savollar.muslimaat.uz/savol/9257

https://savollar.muslimaat.uz/savol/8604

 Валлоҳу аълам!