– Ва алайкум ассалом! Бизга келган саволларнинг бирортаси беэътибор қолмайди, иншааллоҳ. Рўза шахсий ибодат. Уни ҳар ким ўзи учун ўзи амалга оширмоғи лозим. Бировнинг ўрнига бошқаси қилиб бера олмайди. Шу сабаб ота-онангиз учун рўза тутиб беришингиз жоиз бўлмайди. Ота-онангиз ҳолатларига қаралади. Рўза тутишга қодир бўлсалар, ўзлари тутадилар. Агар қодир бўлмасалар ва қодир бўлишларидан мутлоқ умид бўлмаса, тутмаган ҳар бир кунлари учун фидя чиқарадилар. Валлоҳу аълам!