Ассалому алайкум! Телефонимда илм мажлисларида имом тарафидан айтилган, жуда узун, чиройли ва тартиб билан, дунё ва охират учун қилинган дуолар бор. Намоздан сўнг уларни телефонга қараб ўқийман. Аллоҳдан ушбу дуоларим ижобат бўлишини сўраб, амалга ошишида умид қилсам бўладими, гарчи телефондан ўқисам ҳам?
– Ва алайкум ассалом! Дуодаги эътиборли нарса унинг лафзлари чиройли бўлиши эмас, балки дуо қилаётган инсоннинг руҳий ҳолатидир. Яъни, Аллоҳга қулликни изҳор қилиш, тазарру ва хушуъдир. Чин дилдан ихлос билан ёлборишдир. Валлоҳу аълам!