Ассалому алайкум! Эрим бир аёлни никоҳига олдилар. Бизга муносабатлари яхши, лекин болларимга нафақа бермаяптилар. Менга берган маҳрларини ҳам қайтариб олгандилар (анча олдин розилигимсиз). Мен қайнота-қайнонамни хизматларини қилиб уйда ўтираман. У киши у аёлни уйида яшайдилар. Мен талоқ талаб қилиб алимент талаб қилсам бўладими? Иккинчи аёллари нафақа беришига қаршилик қиляпти деб ўйлаяпман. Бу ҳолда мен сабабсиз талоқ сўраб жаннат ҳидидан бебаҳра қолувчилардан бўлмайманми?
– Ва алайкум ассалом! Талоқ сўрамай туриб ўз нафақангиз ва болалар нафақасини талаб қилинг. Яхшиликча бермаса, суд орқали талаб қилинг. Валлоҳу аълам!