Ассалому алайкум! Ҳазратимизнинг "Баҳтиёр оила" китобидаги “Келиннинг сепи ва уй анжомлари” бўлимини ҳам ўқиб чиқдим. Шунда ҳам савол туғиляпти. 1) Қиз болага сепни ота-она қандай қилиб бергани мақул? Ўзингиз ҳам биласиз, ҳозирги пайтда сепларнинг қандай бўлятганини. Шунга кўра, миллион-миллион пуллар эвазига келятган сепларни қиз боланинг келин бўлиб борадиган уйига олиб кетиши динимизга қайчи эмасми? 2) Сепни нималар билан тўлдирган дуруст? (мебелни биламан у ортиқча нарса, кўрпа-кўрпача, идиш-товоқ, кийим-кечак ва яна бошқа нарсаларни миқдори қанча бўлгани яхши) 3) Динимизда айтилишича, қиз боланинг сепи қандай бўлиши керак?
– Ва алайкум ассалом! Саволлар биттадан берилади.
Ва алайкум ассалом. Бунда асосан икки нарсага эътибор берилади. Биринчиси, исрофга йўл қўймаслик. Аллоҳ таоло исроф қилувчилани севмаслигини Қуръони каримда айтган. Шунга кўра, фақат эҳтиёж доирасида қилиш керак. Иккинчиси, қизнинг ота-онаси кўнгилдан чиқариб қилишлари керак. Чунки сеп қилиш уларнинг шаръий мажбуриятига кирмайди. Мажбурланиб қилмаслик керак бу ишларни. Валлоҳу аълам.