Қарздор аёлни закот олиши

08:05 / 11.04.2017 | Савол | 1494
Ассалому алайкум! Менда жигар касаллиги гепатитни В ва С ўткир фаол тури бор. Менга қаттиқ пархез ва ўтирмаслик буюрилган. Шу сабаб даволаниш учун кўп қарз олганман. Ҳозир миқдори етти минг долларни ташкил қилади, қайтаришга имконим йўқ. Чунки унаштирилган қизим ҳам бор. Отам ишламайдилар, лекин яшаб турган уйларини менинг қарзимни узиш учун савдога қўйган, ҳали харидор чиқмади. Ҳақдорлар пулни қистаб, судга беришди. Хўжайинимнинг топганлари рўзғоримизга етади. Шу борада закотга қодир бўлган одамдан закот сўрасам гуноҳ бўлмайдими? Қариндошларим ҳам зўрға кун кўради. Сиздек фарзанд тарбиялаган муҳтарам Шайх ҳазратимизни Аллоҳ жойларини жаннатда қилсин
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Закотга ҳақдорсиз ва сўрасангиз гуноҳ бўлмайди. Валлоҳу аълам!.