Ассалому алайкум! 5 маҳал намоз ўқиб, Рамазон рўзасини тутаман. Фарзандларимга ҳам имкон қадар Ислом динини чиройли таништиришга ҳаракат қиламан. Лекин эрим умуман намоз ўқимайди, ичиш-чекишни, сўкишни, ёлғон гапиришни ташламайди. Аллоҳдан ҳар намозимда инсоф сўраб, дуо қиламан. Гоҳида ҳурматиниям қилгим келмай қолади. Бенамоз эр билан яшашим қанчалик тўғри?
– Ва алайкум ассалом! Ҳидоят Аллоҳнинг қўлида. Аллоҳдан умид қилиб, сўрайверинг. Ўзингиз намуна бўлар даражада Аллоҳнинг йўлида мустаҳкам бўлинг ва сабр қилинг. Роббул аламиндан турмуш ўртоғингизга ҳидоят сўраб қоламиз. Валлоҳу аълам!